БУРҚУТЛАР

БУРҚУТЛАР — ўзбек қабилаларидан бири. Бурқутлар асосан Зарафшон воҳасида (ҳоз. Пойариқ. Нарпай, Навоий, Ғиждувон туманларида), қисман Мирзачўлда (Жиззах яқинида) жойлашган. 18-а. нинг 50-й. ларида Бурқутлар Бухоро хонлигига қарши катта қўзғолон кўтарган. Қўзғолонни ҳукумат қўшинлари бостиргач, Бурқутларнинг бир қисми Зарафшон воҳасидан Ҳисор водийсига кўчирилган. Ўзбекистонда яшаган Бурқутлар ўтроқлашиб, маҳаллий аҳоли б-н аралашиб кетган.