БУРҚУТСОЙ

БУРҚУТСОЙ, Отчисой — Навоий вилояти Нурота туманидаги сой. Қоратоғнинг жан. ён бағридан (800 м), Бурқут қишлоғи яқинидан бошланади. Уз. 18 км, ҳавзасининг майд. 84 км2. Ёғин жуда кам ёғадиган паст тоғлардан бошланганидан Бурқутсой жуда камсув. Сойда ёғингарчилик пайтидагина бошданоёқ сув оқади, бошқа вақтларда деярли қуриб қолади. Бурқутсой Зарафшон дарёсига етмасдан Ўртаовул ва Баҳрин қишлоқлари яқинида тугайди. Бурқутсойга ўнгдан биргина Хонақасой ирмоғи қуйилади.