БУРСА, Бруса — Туркиянинг шим. ғарбидаги шаҳар. Бурса элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 835 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Муҳим савдосаноат маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлургия, цемент, ёғочсозлик саноати ривожланган. Ипакчилик, ип газлама, тамаки, ёғмой, кўн пойабзал, автомобиль корхоналари бор. Б. мил. ав. 2-а. дан маълум. 1326—65 й. ларда Усмонли турклар салтанатининг пойтахти бўлган. Меъморий ёдгорликларидан Улуғ жоме (1396 — 1400) масжиди, Мурод II масжиди (1424—27), Яшил жоме (1424) масжиди, шифохона (1394) ва б. сақланган. Унт бор.