БУРУН

БУРУН, тумшуқ — қуруқликнинг океан, денгиз, кўл акваториясига ёндош соҳилларга нисбатан кўпроқ туртиб кирган қисми. Қирғоқ қандай жинслардан (тош, қум ва б.) таркиб топганлигига қараб, Бурунлар тик кўтарилган, баланд (Дежнёв б., Айиқтоғ б.), астасекин пасайиб борадиган, текис (Мўйноқ б.) бўлиши мумкин. Бурун баъзан сув остида ҳам давом этиб, кема қатнови учун хавф туғдиради. Tor муюлиши ҳам Бурун дейилади.