БУРУН

БУРУН — 1) дегрезликда ишлатиладиган қуйма чўян мослама. Унинг бир учини дама, иккинчи учини ёндўкон шовваси (шамол кирадиган тешик)га суқиб, лом б-н кўтариб қўйилади. Шамол дамдан Бурун орқали шоввага, ундан ёндўкондаги ўчоққа бориб, ўтни пуфлайди. Темирчи, тақачи, мискар, анжомсозлар Бурунни булул деб ҳам аташади;

2) анжомсозларнинг мўрисиз ўчоқларида дам каваза (ёғоч найча)га кирадиган най ва ҳ. к.

Prev Article

БУРУН

Next Article

БУРУНТОВ