БУРУНДОЙ

БУРУНДОЙ, Борундай — мўғул саркардаси; 13-а. 30-й. лари охири — 40-й. лари бошида Ботухон қўшини таркибида Русь ва б. мамлакатларни босиб олишда қатнашган. 1258—59 й. ларда мўғулларга тобе князь Василько Романович (1199— 1271) билан бирга Литва ва Польшага юриш қилиб, у ерларни талонторож этган, сўнг Жан. Ғарбий Русни ҳам бўйсундириб, унинг шаҳарларидаги қалъаларни буздириб ташлаган. Шунда князь Василько Романович ҳам Бурундой буйруғига биноан ўзининг ВладимирВолинский князлигидаги барча ҳарбий истеҳкомларига ўт қўйган.