БУРУНДУҚЛАР

БУРУНДУҚЛАР, оласичқонлар (Tamias) — кемирувчилар туркумининг татинсимонлар оиласи уруғи. Шим. ярим шардаги ўрмонларда тарқалган. Бир неча тури маълум. Россиянинг шарқий қисмидаги ўрмонларда Осиё Б. и (Т. sibiricus) учрайди. Танасининг уз. 14 см, думи 9 см га яқин, орқа қисмида бешта қора йўли бўлади. Қишда уйқуга кетади, ҳар йили бир марта (баъзаи 2 марта) 4—10 та бола туғади. Нина барглилар уруғи, кенгбаргли дарахтлар барги, куртаги ва меваси билан озиқланади, қишга 4 кг гача озиқ (асосан кедр ёнғоғи) тўплайди. Бурундуқлар лунжида озиқ олиб юрадиган халтаси бўлади. Ўрмончилик ва қ. х. га қисман зиён келтиради. Осиё Бурундуқлари кана энцефалитининг иккинчи даражали тарқатувчисидир.

Prev Article

БУРУН

Next Article

БУРУНТОВ