БУРУНОВ

БУРУНОВ Каража (1898.2.8, Тажан вилояти — 1965.22.3, Ашхобод) — туркман ёзувчиси, драматург, таржимон. Туркманистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1943). Замонавий туркман адабиётининг асосчиларидан бири. «Дакилма» (1927) пьесасида туркман хотинқизларининг оғир қисмати кўрсатилади. «Пахта», «Винтлар» ва «Каймир Кўр» (Б. Омонов билан ҳамкорликда) драмаларида туркман халқи ҳаётидаги ёрқин воқеалар ўз ифодасини топган. Ижтимоиймаиший мавзуда яратилган «Тиряккаш» (1927), фуқаролар уруши воқеаларини баён қилувчи «Чўктирилган 18 киши» (1929) достонлари бор. Унинг либреттоси асосида «Шоҳсанам ва Ғариб» (1943), «Камина ва Қози» (1944) ва б. опера ва балетлар саҳналаштирилган. Бурунов жаҳон драматургиясининг энг яхши намуналари (Шекспир, Лопе де Вега, Шиллер, Мольер, Гоголь асарлари)ни туркман тилига таржима қилган.