БУРЯТ СОЛНОМАЛАРИ — шарқий бурятларнинг тарихий ёдномалари. Йилномалар ва қисқача тарихий очеркларнинг оралиқ шакли кўринишида бўлган. Бурятлар учун тушунарли бўлган адабий мўғул тилида ёзилган. Селенга (И. Ломбоциренов, 1868), хорин ва ага (Т. Тобоев, 1863, В. Юмсунов, 1875, Хобитуев, 1887), баргузин (Н. Сахаров, 1887) бурятлари солномалари машҳур. Бурят солномалари муаллифлари тарихий ёднома, битиклар, Дашт думалари архиви ҳужжатлари, халқ ривоятлари, афсоналаридан фойдаланганлар. Юмсунов (кдд. даврдан 19-а. гача бўлган воқеалар) ва Тобоев (1860 й. гача бўлган маълумот) солномалари энг мукаммал ва сермазмун. Сахаров солномаси 1740— 1886 й. ларни ўз ичига олади. Бурят солномалари юқори феодал табақа вакиллари томонидан тузилгани учун шуларнинг синфий мафкурасини ифодалайди. Халкнинг турмушига оид фактларни йилмайил, изчил баён этилганлиги катта қимматга эга. Бурятлар Сибирда ўзига хос бундай адабий ёдгорликка эга бўлган ягона халқдир.