БУРЯТ ТИЛИ

БУРЯТ ТИЛИбурятлар тили. Мўгул тшлари гуруҳига мансуб. Бурят тилида сўзловчилар сони 500 мингдан ортиқ (1990-й. лар ўрталари). Грамматик курилишига кўра агглютинатив. Унлилар тизими сингармонизм қоидаларига бўйсунади; қисқа ва чўзиқлари мавжуд. Бурят тили узига хос бой лугат таркибига эга. 20-а. бошларигача бурятларнинг ўз ёзуви булмаган. 18-а. дан иш юритиш ва савод чиқаришда эски мўғул ёзувидан фойдаланилган. 1931 й. да лотин алифбоси асосида ёзув яратилган, 1939 й. дан эса Кирилл алифбоси асосидаги ёзувга ўтилган. Замонавий бурят адабий тили 30-й. лар 2-ярмида хори диалекти асосида шаклланган.