БУРЯТЛАР

БУРЯТЛАР (ўзларини баряат деб атайдилар) — РФдаги халқ. Бурятия Республикасининг асосий аҳолиси (250 минг киши), Россия Федерациясида 421 минг киши, умумий сони 520 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Б. Монголиянинг шим. да ва Хитойнинг шим. шарқида ҳам яшайдилар. Монголоид ирқига мансуб. Бурят тилида сўзлашади. Бурятлар орасида асосан будда — ламаизм, шунингдек христианлик (православие) тарқалган, энг қад. диний эътиқодлар (шаманизм) ҳам сақланган.