БУСИДО (японча — «жангчининг йўли») — япон ашуюйларининг ахлоқ кодекси. Бусидо улардан ўз хўжайинига содиқ бўлишни, ҳарбий ишни самурайга муносиб бирданбир касб деб ҳисоблашни талаб қилади. Самурайлик шаънига доғ туширган жангчи ўзиниўзи ўлдириши (харакири) шарт.