БУССЕНАР

БУССЕНАР (Boussenard) Луи Анри (1847.4.10, Эскренн 1910.11.9, Орлеан) — француз ёзувчиси. Буссенар асарлари ўткир мавзули бўлиб, географик, табиийтарихий маълумотларга бой ҳамда инсонпарварлик руҳи билан суғорилган. «Австралия орқали» (1879), «Гвиана робинзонлари» (1882) романларида қизиқарли саргузаштлар кўп. «Доктор Синтез сири» (1888), «Музликлар орасида ўн минг йил» (1890) илмийфантастик романлар муаллифи. «Сузувчи орол» (1898) ва «Калла кесар капитан» (1901) романларида эса эзилган халқлар ҳаёти ва қисматига ҳамдардлик яққол кўринади.

Loading...