БУССЕНГО

БУССЕНГО (Boussingault) Жан Батист (1802.2.2 Париж 1887.11.5) француз кимёгари, агрокимё асосчшаридан бири. Париж ФА аъзоси (1839). Илмий ишлари ўсимликлар физиологияси ва агрокимё масалаларига бағишланган. У ўсимликларнинг илдиздан озиқланиши, ўғитларни қўллаш, табиатда моддаларнинг доиравий айланиши, азот алмашинуви, тупрокда азотнинг ҳаракати, дуккаклилардан бошқа жами ўсимликлар азотни тупрокдан ўзлаштириши ва б. масалаларини ишлаб чиқди, яшил ўсимликлар учун ҳаводаги СО2 углерод манбаи эканлигини аниклади. Физиология ва агрономияда вегетацион усул асосчиси.

Loading...