БУССОЛЬ

БУССОЛЬ (франц. boussole — қутича) — 1) жойдаги йўналишларнинг магнит азимутини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Иши магнит меридиани билан бирор предметга томон йўналган чизиқ орасидаги горизонтал бурчакларни ўлчашга асосланган. Буссольни мукаммаллаштирилган компас дейиш мумкин. Кичик жойларнинг унча аниқмас горизонтал тархини олишда ишлатилади. Ўлчаш учун Буссольни штатив устида буриб, магнит милининг шим. учи лимбдаги 0° га тўғрилади. Сўнгра кўз ва предмет диоптрлари орқали ўтган чизиқ йўналишининг магнит азимути аниқланади. Буссоль асосан топогеодезик ишларда қўлланилади. Маркшейдер съёмкалари ва кон қазилмаларини топишда осма Буссольдан фойдаланилади;

2) ҳарбий ишда туп ва миномётни нишонга тўғрилаш, нишонни кўрсатиш, нишонни назорат қилиш, душман жойлашган ерларни, артиллерия турган жойларни аниклаш мақсадида артиллерия Буссоль ишлатилади.