БУСТЕР

БУСТЕР (инг. booster, boost — босим, кучланишни ошираман) — юк анча ортиб кетган вақтда асосий механизм ёки машинанинг таъсир кучи ва тезлигини оширадиган ёрдамчи қурилма. Авиацияда тез учар самолётларни бошқариш занжиридаги гидравлик, электрик ёки пневматик қурилма; ракета техникасида — элтувчи ракета, кўп босқичли ракетанинг биринчи босқичи, стартдаги тезлаткич; электротехникада (эскирган номи) — тармоқдаги электр кучланишини маромлаш учун тармоққа уланадиган қўшимча электр токи манбаи ёки трансформатор.