БУТАДИЕН

БУТАДИЕН, дивинил, СН2=СНСН=СН3 — органик бирикма; қўланса ҳидли рангсиз газ. Мол. м. 54,09. Суюқланиш т-раси — 108,9°, қайнаш т-раси 4,5°. Зичлиги 621 кг/м3 (20°). Сув, спиртда ёмон, керосин ва органик эритувчиларда яхши эрийди; ҳаво билан портлайдиган аралашма ҳосил қилади. Қўш боғлари борлигидан водород, галогенлар, галогенводородлар ва б. электрофил реагентларни бириктириб олади: СН2=СНСН=СН2+Вг2»СН2Вг СН=СН—СН2Вг. Б. осон полимерланиб, қимматли каучуклар (бутадиен каучуклар, бутадиеннитрил каучуклар, бутадиенстирол каучуклар, винилпиридин каучук) ҳосил қилади. Нефтни қайта ишлаш газлари билан йўлакай газлардаги нормал бутан ва бутиленларни каталитик дегидрогенлаш йўли билан Бутадиен олиш саноатда энг самарали усулдир. Этил спирт буғини дегидратловчидегидрогенловчи катализатор юзасидан ўтказиш йўли билан ҳам Бутадиен олинади. Бутадиен нефть маҳсулотларини пиролиз килиш газларидан этилен ва б. олефинлар и. ч. да ҳам ҳосил бўлади. Бутадиен синтетик каучуклар олишда асосий мономерлардан бири сифатида, пластмасса саноатида, хлоропен, бутиленгликоль ва б. органик моддалар синтез қилишда ишлатилади.