БУТАДИЕНСТИРОЛ КАУЧУКЛАР

БУТАДИЕНСТИРОЛ КАУЧУКЛАР, дивинилстирол каучуклар — бутадиен билан стиролнинг сополимерлари. Бутадиенстирол каучуклар мономерларни сувли эмульсияда 5° (паст трали) ёки ~50°да (юқори трали) сополимеризациялаб олинади. Уларда богланган стирол микдори 8,23 ёки 45% атрофида бўлади. Бутадиенстирол каучуклар оч сариқ рангли бирикма бўлиб, ароматик ва алифатик углеводородларда эрийди, сурков мойлари билан таъсирлашади, кетонлар, суюлтирилган ва концентрланган кислоталар таъсирига чидамли; сувга чидамлилиги жиҳатидан табиий каучукдан юқори туради. Бутадиенстирол каучукларни вулканизациялаш учун асосан олтингугурт ишлатилади. Таркибида 8% атрофида боғланган стирол бўлган Бутадиенстирол каучуклардан ясалган резина эластик ва совуққа чидамли. Улар автомобиль шиналари, транспортёр тасмалари ва б. нарсалар и. ч. да қўлланилади.

Loading...