БУТАДОР — миллий зардўзликаг нақш мужассамотларидан бири. Услублаштирилган бута шаклидаги нақшгул (гулдаста)лар безатиладиган юза бўйлаб бир те кис ёйилади. Ўзаро богланмаган бу гулдасталар алоҳида тузилиши билан Бутадорни белгилайди. Нақшни асосан ўсимлик гуллари, айрим ҳоллардагина ҳандасий шакллар ташкил қилади. Енг учи, кийим бари ва этакларини ўраб олган «қур» — ҳошия безакни бир мужассамотга бирлаштиради. Бутадорнинг «Бутадори дарахт», «Бутадор чилёлак», «Бутадор тавқнок» ва б. турлари бор. Б. асосан гулдўзи, гулдўзизаминдўзи, баъзан биришимдўзи усулида тикилади. Ўта ифодали ҳамда ҳашамдор бўлган Бутадор безакли буюмлар 19—20-а. бошларида кенг тарқалган. Бутадор эркак, аёл, болалар кийимлари, майда зардўзи буюмларни безашда қўлланилади.