БУТАФОРИЯ

БУТАФОРИЯ (итал. euttfuori — реж. ёрдамчиси) — 1) театр томошаларида ҳақиқий буюмлар ўрнида қўлланиладиган (ҳайкал, мебель, идиш, тақинчоқ каби) ясама жиҳоз ва асбоблар. Бутафория буюмлари арзон материалдан ясалиб, ифодали ва ишонарли бўлади. Аммо ҳар бир давр ва ҳар бир мамлакат Б. си ҳар хил бўлган;

2) кўчма маънода — юзаки, сунъий, ясама дегани.