БУТАРА

БУТАРА (лот. butarium — бочка) — барабансимон галвир (бочка); сочма олтин конларида қум ва қўрғошин тош (кассетерит) ни ювиш учун мўлжалланган қад. ёғоч асбоб. Кейинчалик айланадиган цилиндрик ёки конуссимон барабан кўринишида тайёрланган. Бутара

материал солиш воронкаси, кия галвир, ювиш теганаси (шлюз)дан иборат. 19-а. бошларида кенг тарқалган. Қўлда ёки чархпалак ёрдамида ҳаракатлантирилган. Иш унумдорлиги дастаки Бутарада 0,8 м3/соат (1—3 киши ишлаган), от билан ҳаракатлантириладиган Бутарада 4 м3/соат бўлган. Кичик олтин конларида ҳозир ҳам ишлатилади.