БУТЕНАНДТ (Butenandt) Адолф Фридрих (1903.24.3, БремерхафенЛео) — немис кимёгари ва биокимёгари. Мюнхен унтининг проф. (1956— 72), М. Планка жамияти кршидаги биокимё ин-ти директори (1936—66). Асосий ишлари жинсий гормонларни ўрганишга бағишланган. Эстерон (1929), андростерон (1931), стерон (1939) каби жинсий гормонларни аниқлаган ва уларни кимёвий усулда синтез қилиш усулини ишлаб чиққан. Ипак қуртидан бомбикол ферамонини ажратиб олиб, кимёвий таркибини аниқлаган (1961). Нобель мукофоти лауреати (1939).