БУТЕНЛАР

БУТЕНЛАР, бутиленлар — тўйинмаган углеводородлар, умумий формуласи C4Hg. Мол. м. 56,11, рангсиз газ. Учта изомери маълум: нормал бутен1 (абутилен) СН2=СН— СН2 — СН3; нормал бутен2 (Рбутилен, псевдобутилен) СН3СН=СНСН3 ва изобутен (изобутилен) (СН3)2 С=СН2. Нормал бутен2 нинг транс ва цисшакллари мавжуд. Бутенлар алкенларнинг хоссаларини намоён қилади. Бутенлар сувда ёмон, кўпгина органик эритувчиларда яхши эрийди; саноатда нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан ҳамда бутил спиртни катализатор иштирокида дегидратлаб олинади. Бутенлардан бутадиен, бутил каучук (оппанол), сурков мойлари, суюқ ёнилғи ва б. маҳсулотлар олинади.