БУТИФОС, ДЭФ

БУТИФОС, ДЭФпахта майдонларини машина теримига тайёрлашда ғўза баргларини тўкиш учун қўлланилган кучли дефолиант. Юқори трада қайнайдиган оч сариқ рангли суюқлик. Ёқимсиз ҳидли, сувда умуман эримайди. Мойли эритма ва 70% ли эмульсияланувчи концентрат ҳолида ишлатилади. Дефолиант ҳар қандай обҳаво шароитида ҳам юқори таъсир хусусиятига эга. Препарат кам дозаларда (1,4—3 кг/га) қўлланилганига қарамай, жуда заҳарли. Ўрта Осиёнинг пахтачилик минтақасида 50—80-й. ларда кенг қулланилган. 1987 й. дан Ўзбекистонда ва б. республикаларда атроф муҳитга кўрсатган зарарли оқибатлари учун Бутифос, дэфни ғўза майдонларида дефолиант сифатида қўллаш ман этилган.