БУТИЛ СПИРТЛАР

БУТИЛ СПИРТЛАР, бутаноллар, С4Н,ОН — бир атомли спиртлар. Мол. м. 74,12. Рангсиз суюқлик, ўзига хос ҳиди бор. Тўртта изомери маълум: бирламчи (бутанол1) СН3СН2СН2СН2ОН, иккиламчи (бутанол2) СН3СН2СНОНСН3, изобутил (2метилпропанол1) (СН3)2 СНСН2ОН, учламчи (учметилкарбинол) (СН3)3СОН. Бутанол1 билан бутанол2 да углерод атомларининг тармоқланмаган занжирлари бор. Изобутил Бутил спиртларда асимметрик углерод атоми бўлганлиги сабабли уч шаклда мавжуд: улардан иккитаси оптик фаол, учинчиси рацемик (инактив) шаклдир. Бутил спиртлар этил спирт ва эфир билан яхши аралашади, спиртларга хос ҳамма реакцияларга киришади, углеводларни бижғитиш йўли б-н, шунингдек синтетик усулда олинади. Локлар, целлюлоза, смолалар и. ч. да эритувчи сифатида, ювиш воситаларини синтез қилишда ишлатилади.