БУТИЛАЦЕТАТ

БУТИЛАЦЕТАТсирка кислотанинг бутил эфири, эфир ҳиди келадиган рангсиз суюклик. 4 та изомери маълум; улардан нормал Бутилацетат СН/СН^ОСОСН, билан изобутилацетат (СН3)2СНСН2ОСОСН3 кўпроқ тарқалган. Қайнашт-раси 126,1’ (нормал Б.) ва 118° (изобутилацетат). Зичлиги 881 кг/м3 (нормал Б.), 858 кг/м3 (изобутилацетат). Бутилацетат мураккаб эфирларнинг барча хоссаларини намоён қилади. Бутилацетат сувда оз, органик эритувчиларда эса яхши эрийди. Бутилацетат бутил спирт билан сирка кислотани сульфат кислота иштирокида қиздириш йўли билан олинади. Бутилацетат буғининг ҳаво билан аралашмаси портлайди. Бутилацетат саноатда нитро, этил ва ацетилцеллюлоза, локбўёқ, ўсимлик мойи, каучуклар учун эритувчи сифатида ишлатилади.