БУТИЛКА БУРУНЛАР

БУТИЛКА БУРУНЛАР (Hypereodon) — китлар уруғи. Уз. 9,4 м гача. Танаси тўқ кулранг, қорин томони оқиш тусли. Пешонасида ёғ моддасидан ҳосил бўлган қия бўртиғи бор. Тишлари конуссимон, 2 жуфт, пастки жағларида жойлашган. 2 тури маълум. Дўнг пешона Бутилка бурунлар (Н. ampullatus) Атлантика океанининг шим. қисмида учрайди, Оқ, Баренц ва Болтиқ денгизларига ҳам киради. Ҳозир деярли қирилиб кетганлиги сабабли Халқаро Қизил китобга киритилган. Ясси пешона Бутилка бурунлар (Н. planifrons) уз. 7,5 м гача, Жан. ярим шарда учрайди. Бутилка бурунлар бошоёкли моллюскалар билан озиқланади, анча чуқур ва узок, (баъзан 1 соатдан кўпроқ) шўнғийди. Очиқ денгизда овлаш ман қилинган (1978 й. дан) (расм Китсимонлар мақоласида берилади).