БУТЛЕРОВ Александр Михайлович

БУТЛЕРОВ Александр Михайлович [1828.25. 8 (6. 9), Чистополь ш. 1886. 5 (17). 8, Бутлеровка қишлоғи, ҳоз. Татаристон Республикаси] — рус кимёгари, Н. Н. Змныинингшогирди. Қозон унтини битирган (1849). Петербург ун-ти проф. (1869 й. дан), Петербург ФА ординатор акад. (1874 й. дан). Органик моддаларнинг кимёвий тузилиши назарияси асосчиси. Бу назарияга кўра органик моддаларнинг хоссалари молекулалардаги атомлар боглари тартиби, тузилиши ҳамда уларнинг ўзаро таъсирига мувофиқаниқланади. Биринчи бўлиб изомерия ҳодисасини тушунтирибберган (1864). Изобутилен полимеризациясини кашф этган. Учламчи бутил спирт (1864), изобутан (1866) ва изобутиленларни (1867) синтез қилиб, уларнинг тузилишини аниқлаган. Боғдорчилик, асаларичилик, Кавказда чой етиштириш билан ҳам шуғулланган.