БУХОРИЙ Носир (14-а. бошлари, Бухоро — 1378, Табриз) — шоир. Хорижий Шарқ мамлакатларига саёҳат қилган. Асарларида ватанпарварлик ғояларини илгари сурган, инсоний муҳаббатни куйлаган. Ғазалларида Саъдий, Умар Хайём, Ибн Яминларнинг таъсири сезилади. Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират ушшуаро» (1486), Абдураҳмон Жомийнинг Б«аҳористон» (1487), Алишер Навоийнинг «Маҳбуб улқулуб» (1501), Амин Ахмад Розийнинг «Ҳафт иқлим» (1593) асарларида Бухорий ижоди юқори баҳоланган. 1454 й. да Маҳмуд котиб томонидан кўчирилган девони бор. Девондан машҳур кишиларга аталган қасидалар, ҳайитлар муносабати билан ёзилган ғазаллар ва қитьалар жой олган бўлиб, жами 7 минг байтни ташкил этади. Бухорий қўлёзмалари Тожикистон Шарқшунослик ин-ти (инв. № 8847), Россия ФА Шарқшунослик ин-ти СанктПетербург бўлими (инв. № 1642) ҳамда Теҳрон унтида (инв. № 2418) сақланади.