БУХОРО-САМАРҚАНД МУСИҚА УСЛУБИ

БУХОРО-САМАРҚАНД МУСИҚА УСЛУБИБухоро ва Самарқанд ш. лари ва вилоятлари ҳудудларида қарор топган муайян мусиқий анъаналар мажмуи. Қадимдан маданият масканлари бўлмиш бу воҳаларда халқ қўшиқ ва чолғу куйлари, мумтоз мусиқа ижодиёти намуналари кенг ўрин тутади. Айниқса, профессионал мусиқа йўналишларининг хилмахиллиги ва улар мусиқа воқелигида кенг ёйилганлиги билан ажралиб туради. Ўзига хос жиҳатларидан яна бири — мазкур ҳудуддаги ўзбек ва тожик халқ мусиқа анъаналарининг ўзаро яқинлиги, жумладан халқ қўшиқчилигида икки (ўзбектожик) тиллилик анъанасининг намоён бўлиши (яъни, айрим халқ қўшиклари, қўшиқ туркумлари айни вақтнинг ўзида ҳам ўзбек, ҳам тожик тилларида айтилиши)дир. Икки тиллилик анъанаси шу сарҳадда яшаб фаолият курсатган кўпгина шоирлар (хусусан, Мужрим Обид, Абдулло Мулҳам Бухорий, Фитрати Зардўзи Самарқандий ва б.) ижодида ҳам ўз аксини топган. Кадимдан диниймаърифат, маънавият ўчоқлари сифатида танилган Бухоро ва Самарқанд ш. ларида китобхонлик, ғазалхонлик, қиссахонлик, каландархонлик, маддоҳлик каби ўқув йўллари кенг ривож топган. Турли йиғин, тўй ва байрамларда мавригихонлар ва созанда дасталари томонидан ижро этилаётган рақс қўшиқлар туркумлари алоҳида ўрин тутади. Оммавий қўшиқ жанрларидан эркакларнинг қарсак (бешқарсак) ўйинқўшиқлари машҳур. Чолғу ижрочилиги ҳам бой анъаналарга эга. Байрамсайиллари, мусиқа томошаларида сурнайноғоракарнай ансамбллари асосий ўрин тутган бўлса, турли йиғинмажлисларда ғижжак, бухоро (афғон) рубоби, дутор, най, айниқса танбур ва б. созлар ижрочилиги кенг тарқалган. Шунингдек, танбур, най ва дойра созларидан иборат бўлган чолғу ансамбли ҳам анъанавий туе олган. Профессионал мусиқа йўналишларида маком ва ҳофизлик санъатлари асосий ўринда туради. Хусусан, 18-а. ўрталарида Бухоро сарой маданиятида Шашмақом туркум и шаклланган бўлиб, кейинчалик Хоразм мақомлари ҳамда ФарғонаТошкент мақом йўллари шаклланишига таъсир ўтказган.

Prev Article

БУХОРОНОМА

Next Article

БУХТАРМА