БУХОРО ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

БУХОРО ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ, Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти — Бухоро ш. даги олий малакали мутахассис врачлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1990 й. ташкил этилган. Даволаш, стоматология ва олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш ф-тлари бор, 39 кафедра, лицей, аспирантура, докторантура, клиник ординатура, марказий и. т. ва клиник лаб., / инт музейи ва 2 уқув музейи, тест маркази, кутубхона (65 мингдан ортиқ асарга эга), ўқув зал и, виварий мавжуд. Интда 196 уқитувчи (жумладан 18 фан д-ри ва проф., 80 фан номзоди ва доцент) хизмат қилади; 1500 талаба таълим олади (2001). Бухоро тиббиёт институти узининг даволаш клиникасига эга. Бухоро ш. касалхонаси, вилоят стоматология поликлиникаси, умуман Бухородаги барча даволашпрофилактика муассасалари интнинг клиник базаси ҳисобланади. Бухоро вилоят касалхонаси инт клиникасига айлантирилган. Инт қошида стоматология ўқувдаволаш илмий маркази ташкил қилинган (1997). Инт дарслик, илмий туплам ва методик қўлланмалар нашр этади.

Loading...