БУХОРО ВИЛОЯТИ — ЎзР таркибидаги вилоят. 1938 й. 15 янв. да ташкил этилган. Бухоро вилояти худуди асосан Қизилқум чўлида жойлашган. Жан. шарқини Зарафшон водийси эгаллаган. Шим. гарбда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси, шим. ва шарқдан Навоий вилояти, жан. шарқда Қашқадарё вилояти, жан. гарбда Туркманистон билан чегарадош. Майд. 39,4 минг км2. Аҳолиси 1443 мингдан зиёд киши (2001). Бухоро вилояти таркибида 11 қишлоқ тумани: Бухоро, Вобкент, Жондор, Когон, Олот, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Қоровулбозор, Қоракўл, Ғиждувон (туманлар ҳақида алоҳида мақолаларга қ. ; мас, Вобкент тумани), 11 шаҳар (Бухоро, Галаосиё, Вобкент, Газли, Когон, Олот, Ромитан, Шофиркон, Қоракўл, Қоровулбозор, Ғиждувон), З шаҳарча (Жондор, Зафаробод, Янгибозор), 121 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Бухоро ш.
Табиати. Бухоро вилояти худудининг рельефи аксарият геоморфологик хусусиятларига кўра бирмунча мураккаб текисликлардан иборат. Энг баланд жойи Қулжуқтов тизмаси. Қулжуқтов билан Зарафшон дарёси водийси оралиғида Оёкоғитма ботиғи жойлашган. Текисликлар Амударё ўзани томон кия.
Бухоро вилоятида қуйидаги рельеф кўринишларини ажратиш мумкин: 1) алоҳида ифодаланган паст тоғлар, платолар (Кулжуқтов, Тузкой тоғи, Жарқоқ, Саритош);
2) текис юзали плато ва қирлар (Қоракўл, Денгизкўл, Учбош, Қорақир);
3) дарё ва кўл ётқизиқлари билан қопланган ва шамол таъсирида вужудга келган аккумулятив текисликлар;
4) алоҳида ифодаланган берк ботиқлар (Қорахотин, Оёқоғитма, Денгизкўл);
5) ясси юзали воҳаларда бал. 5—15 м ли тепалар учрайди.
Тоғлар асосан силур, девон, тошкўмир, бўр, палеоген, неоген даврлари жинсларидан тузилган. Текислик ва қумликлар тўртламчи геологик давр табиий омиллари таъсирида ўзгарган.
Фойдали қазилмалардан Сеталантепа, Жарқоқ, Газли, Учқирда газ, Кемачи, Зикри, Ўртабулокда нефтьгаз ҳамда графит конлари, оҳактош, бентонит (гилмоя), гранит конлари топилган. Бухоро вилоятида жуда кўп минерал сув захиралари аниқланган. Қулжуқтов, Қорахотин, Жинғилди,Оёқоғитма ботиғи атрофларидан топилган сувлардан хўжаликда қисман фойдаланилади.
Вилоят сейсмик жиҳатдан 7 балли, фақат Газли ш. атрофи 9 балли зилзила зонасига киради. Иқлими кескин континентал: ёзи иссиқ, узоқ, қуруқ, июлнинг ўртача т-раси 28—32°, қумликларда 60—70° гача кўтарилади. Янв. нинг ўртача т-раси 0° дан—2° гача. Йилига 90—150 мм ёғин тушади. Асосан баҳор ва қишда ёғади. Вегетация даври 220 кун. Б. в. нинг асосий сув манбаи — АмуБухоро машина канали. Қуйимозор, Тўдакул, Шўркул сув омборларининг аҳамияти катта. Бундан ташқари воҳалар атрофида зовур ва оқова сувлар ташланадиган Денгизкўл, Қорақир, Катта Тузкон ва Девхона каби кўллар мавжуд. Бухоро вилояти бўйича обикор ерларнинг 94,4% турли даражада шўрланган. Чўл зонасида кам чириндили қўнғир тусли сур, қумли чўл, тақир тупроқлар ва шўрхоклар кенг тарқалган. Улар турли типдаги яйловлар ҳосил қилади.
Бухоро вилояти чўлларида 55 оилага мансуб 580 тур юксак ўсимликлар учрайди. Булардан 18 таси эндемик тур. Чўл ўсимликлари экологик шароитга мое ҳолда алоҳида жамоалар ҳосил қилган. Қумли чўлларда қандим (жузғун), саксовул, черкез, селин, патлоқ, сингрен, илоқ кўпроқ бўлса, гипсли чўлларда қизилча, сассиқковрак, каррак, биюрғун кенг тарқалган. Шўрхокли ерларда шўражриқ, сарсазан, қорабарак, шўралар, тўқайзорларда туранғил тераги, жийда, тол, юлғун, қамиш каби турлар ўсади. Ўсимликлар яйлов чорвачилиги учун озуқа манбаи. Воҳаларда маданий ўсимликлар билан бирга 200 дан ортиқ бегона ўт тури учрайди. Бухоро вилоятида умуртқали ҳайвонларнинг 400 дан ортиқ тури яшайди. Сув ҳавзаларида балиқнинг 37 тури учрайди. Амфибияларнинг 2 тури (кўл бақаси, яшил қурбақа), судралиб юрувчиларнинг 40 тури (дашт агамаси, қум юмалоқбоши, қулоқли юмалоқбош калтакесак, эчкемар, қум бўғма илони, сувилон, ўқилон, кўлбор илон, капчабош, чархилон, чипорилон ва б.), қушларнинг 300 дан ортиқ тури, сут эмизувчиларнинг қарийб 50 тури (юмронқозиқ, қумсичқон, қумқуён, кўрсичқон, қум мушуги, тулки, ва б.), ҳашаротларнинг 300 га яқин тури учрайди. Бухоро вилоятида Бухоро «Жайран» экологик маркази, Варданзе давлат табиат ёдгорлиги, Денгизкўл, Қорақир буюртма қўриқхоналари мавжуд. Бухоро воҳасининг чўлга туташ ерларини қум босишдан сақлаш учун Агроўрмон мелиорацияси тадбирлари ўтказилади.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, тожик, қозоқ, татар, яҳудий, рус, қорақалпоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2га 35 киши тўғри келади. Воҳаларда аҳоли анча зич (1 км2га 100 — 300 киши). Чўл яйловларида 1 км2га 12—25 киши, қумли яйловларда 1—3 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 448 минг киши, қишлоқ аҳолиси 995 минг киши (2001). Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон туманларида аҳоли зичроқ.
Хўжалиги. Бухоро вилояти иқтисодиётида саноат салмоқли ўрин эгаллайди. 100 дан ортиқ саноат корхонаси мавжуд. Газли газнефть р-ни газ ёқилғисини етказиб бермоқда. 1964—65 й. ларда ишга туширилган Бухоро—Тошкент—Бишкек— Олма-ота газ йўли Ўзбекистондаги, шунингдек қўшни мамлакатлардаги истеъмолчиларга газ етказиб беришга хизмат қилади. 1997 й. Қоровулбозорда қуриб ишга туширилган нефтни қайта ишлаш з-ди республиканинг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқца (қ. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи).
Саноати. Бухоро вилоятида озиқ-овқат саноати бир неча ўн йиллардан буён мавжуд. Бухоро гўшт к-ти, сутни қайта ишлаш к-ти, нон з-ди, Бухоро, Когон, Қоракўл ун к-тлари, «Бухороёг» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, Бухоро, Ғиждувон мевасабзавот консерва з-длари, Бухоро вино заводи, Бухоро ва Ғиждувон пиво ва яхна ичимликлар и. ч. корхоналари ишлаб турибди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, озиқ-овқат саноатида ташкилий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Корхоналар илғор технология билан жиҳозланди. Янги қадоқлаш линиялари, Бухоро, Ғиждувон, Қоракўл, Вобкент ш. ларида Германия технологиясига асосланган нон цехлари ишга туширилди. «Бухоротекс» акциядорлик жамиятининг филиаллари Ғиждувон, Вобкент, Қоракўл ва Олотда ишлаб турибди. Бухоро пиллакашлик фкаси ва унинг филиалларида пилла қайта ишланмоқда. Бухоро трикотаж кийимлар фкасида эркаклар, аёллар ва болаларнинг устки ва ички кийимлари ишлаб чиқарилади. Бухоро тикувчилик фкаси, Бухоро ва Ғиждувон пойабзал фкаси, Шофирконда Туркия билан ҳамкорликда қурилган В«арданзи» тикувчилик қўшма корхонаси, «Қоракўл» акциядорлик жамияти қошида Греция б-н ҳамкорликда О«мега—Ситора» қўшма корхонаси ишга туширилди. Маҳаллий саноат корхоналаридан Бухоро «Зардўз» акциядорлик жамияти, Ғиждувон кулолчилик цехи, Ғиждувон ва Шофиркондаги гилам тўқиш фкалари, Когон пахта титиш фкаси, Ромитан тўқимачилик фкаси, тикувчилик, бадиий каштачилик, мисгарлик, заргарлик, косибчилик ва 20 дан ортиқ ғишт з-длари ишлаб турибди. Пахта тайёрлаш пунктлари, қуритиш, тозалаш цехлари, пахта тозалаш з-длари бор. Пахта толаси янги ускуна ва технологиялар асосида жаҳон андозаларига мувофиқ ишлаб чиқарилмоқда.
Бухоро уйсозлик к-ти, Когон оҳак з-ди, Қуйимозор ва Когон йиғма темирбетон буюмлари з-длари, Италия билан ҳамкорликда қурилган кошинлар ишлаб чиқариладиган «Минокор» з-ди, Бухоро темирбетон з-ди бор. Газавтоматика и. ч. бирлашмасида қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
Қишлоқ хўжалиги. Б. в. иктисодиётининг асосини қ. х. (пахтачилик, ғаллачилик, мевачилик, полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик) ташкил этади. Вилоят деҳқончилигида суғориладиган ерлар (томорқа ерлар билан бирга) 273,7 минг га, партов ерлар 14,2 минг га, чўл яйловлари 2764,6 минг га. Пахта 129 минг га, маккажўхори 857 га, донли экинлар 81,2 минг га, шоли 200 га, помидор.2741 га, сабзавотполиз экинлари 9,3 минг га, лавлаги 116 га, картошка 2967 га, емхашак экинлари 15,9 минг га, шу жумладан беда 7,1 минг га. Боғлар 18,2 минг га, тутзорлар 5,9 минг га. Бухоро вилоятида 236 ширкат уюшмаси ва жамоа хўжалиги, 4162 фермер хўжалиги, 41 хўжаликлараро корхона, 5 паррандачилик фкаси мавжуд (2001), Чорвачилик Бухоро вилоятининг ривожланган тармоғи бўлиб, қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик ва паррандачилик ривожланган. Айниқса, Бухоро қоракўллари машҳур.
Бухоро вилоятининг барча тизимдаги хўжаликларида 428 минг қорамол, шундан 184,7 минг сигир, 750 минг қўй, 64 минг эчки, 3 минг йилқи, 2,8 минг ■ туя, 771 минг парранда мавжуд (2001). Вилоятда ипак қурти ҳам боқилади. 10 та ўрмончилик хўжалиги бўлиб, асосий ўсимликлари саксовул, черкез, қандим. Қоракўл ўрмон хўжалигида эса доривор ўсимликлар ҳам етиштирилади.
Транспорти. Бухоро вилоятидан магистрал т. й. ўтган. Энг катта т. й. станцияси — Когон. Вилоят аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг умумий уз. 9820 км, шу жумладан қаттиқ қопламали йўллар 4655 км (2000). Асосий автомобиль йўллари: Бухоро—Тошкент, Бухоро — Урганч— Нукус, Бухоро—Туркманобод (Чоржўй) ва Бухоро—Термиз йўналишлари. Аэропорт бор.
Маданиймаориф, соғлнқни сақлаш ва спорт. 2000/01 ўқув йилида вилоятда 528 умумий таълим мактаби бўлиб, 325,2 минг ўқувчи, 25 гимназияда 5700 ўқувчи таълим олди. 19982001 й. ларда 14 касбҳунар коллежи ва 5 академик лицей қуриб топширилди. 14 касбҳунар коллежида 2400 ўқувчи ўқийди. 2001— 2003 й. ларда вилоятдаги мавжуд 10 техникум ва 24 ҳунартехника билим юртлари касбҳунар коллежлари ва академик лицейларга айлантирилади (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2001 й. 12 июнь қарори). Вилоятда 3 олий ўқув юрти бор: Бухоро университеты, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологиям институты, Бухоро тиббиёт институти. Уларда 9800 талаба таълим олади (2001). Бухоро ш. да Ўзбекистон пахтачилик и. т. ин-тининг Бухоро филиали (1928—94 й. ларда Бухоро пахтачилик тажриба стяси) фаолият кўрсатмоқда.
Вилоятда Бухоро давлат меъморийбадиий музейқўриқхонаси (унинг 6 филиали бор), 450 оммавий кутубхона, 148 клуб, 210 маданият уйи, 7 маданият ва истироҳат боғи, 15 бадиий ҳаваскорлик жамоалари бор. Бухоро ш. даги Абу Али ибн Сино номидаги вилоят кутубхонаси (1921) республикадаги нуфузли кутубхоналардан саналиб, унда ноёб қўлёзмалар мавжуд.
Бухоро вилоятида 2 та театр бор. Садриддин Айний номидаги мусиқали драма ва комедия театри тўнғич узбек профессионал театрлардан бири. 1921 й. хаваскорлар гуруҳи асосида ташкил қилинган (қ. Бухоро театри). Бухоро вилоят қўғирчоқ театри 1982 й. ташкил қилинган (қ. Бухоро вилоят қўғирчоқ театри).
Бухоро вилоятидан Олим Хўжаев, Ҳикмат Латипов, Саъдихон Табибуллаев, Лутфулла Назруллаев, Назокат Неъматова, Аминжон Акобиров, Раззоқ Хамроев каби йирик санъаткорлар; Домла Ҳалим Ибодов, Ота Жалол Носиров, Ота Ғиёс Абдуғаниев, Левина Ҳофиз, Саттор Ярашев, Ўлмас Расулов, Мухтор Ашрафий, Мутал Бурҳонов, Мустафо Бафоев сингари халқ ҳофизлари ва композиторлари. Марям Ёцубова, Теша Мўминов, Бахтиёр Ихтиёров, Аҳмаджон Шукуров сингари халқ артистлари етишиб чиққан.
Соғлиқни сақлаш. Вилоятда 6700 ўринли касалхонада 4343 врач ва 16100 ўрта тиббий ходим ишлаб турибди. 22 аёллар консультацияси, 281 қишлоқ врачлик пункти, 68 фельдшеракушерлик пункти, 28 қишлоқ участка касалхонаси бор. 17 поликлиникада жарроҳлик марказлари, 9 амбулаторияда ихтисослаштирилган даволаш марказлари ташкил этилган. Вилоятда 3 санаторий, жумладан Ситораи Мохи Хоса санаторийси мавжуд. Бухоро ш. дан 25 км нарида Тўдакўл дам олиш маскани жойлашган. 2001 й. гача ўз касби бўйича хусусий иш фаолияти юритиш учун вилоятда 150 мутахассисга лицензия берилди. Спорт. Бухоро вилояти спортчилариспортнинг кўплаб турлари бўйича турли даражадаги мусобақаларда иштирок этмоқда (кураш, чим устида хоккей, волейбол, футбол, теннис, бокс ва б.). Б. в. да шаклланган ва ўз тарихий илдизига эга бухороча кураш бугунги кунда ўзбекча кураш сифатида жаҳон спорт оламида ўзига хос ўрин э галл ад и. Бухородан самбо бўйича жаҳон ва Европа чемпиони Собир Қурбонов, 2 марта жаҳон чемпиони Шуҳрат Хўжаев, жаҳон чемпионлари Шуҳрат Очилов, Ботир Турдиев, Ра уф Болтаев, Ботир Хужаев, кураш бўйича 1-жаҳон чемпионлари Акобир Қурбонов, Камол My родов, 1Осиё чемпиони Фарҳод Тураев, Шуҳрат Саъдиев (юнонрум кураши), Наримон Отаев (бокс) каби машҳур спортчилар етишиб чиққан. «Ситора» аёллар жамоаси чим устида хоккей бўйича Осиё чемпионлари кубоги соҳибидир (2000). Ўзбекистон мустақилликка эришгач, спорт турлари Бухоро ш. ва вилоятда оммалашди. Замонавий спорт иншоотларидан «Бухоро» футбол клубининг 25000 томошабинга мўлжалланган «Бухоро» стадиони, «Семурғ» сув ҳавзаси, «Олимпия» спорт мажмуи, турли даражадаги халқаро мусобақалар ўтказиладиган «Хумо» теннис корти мавжуд. Бухоро вилоятида 44 болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 27 мингдан зиёд ўқувчи таълим олади (2001).
Адабиёти. Бухоро қадимдан шоир ва уламолар тўпланган энг йирик шаҳарлардан биридир. Унга «Қуббат улислом», «Бухоройи тариф» унвонлари берилган. Бухорода «малик улкалом» Абу Абдуллоҳ Жаъфар Рудакий яшаб, ижод қилди. Наршахийштт «Бухоро тарихи» асарида гўзал шеърий парчалар мавжуд. Балъамий Табарийнинг «Таърих…» асарини Бухорода форс тилида қайтадан ёзган. Ибн Сино буюк қомусий олим бўлиш билан бирга араб ва форстожик тилларида шсърий асарлар ёзган. Бухоролик Дақиқий Абу Мансур Муҳаммад Фирдавсийнинг устози бўлиб, «Шоҳнома» достонини дастлаб у ёза бошлаган. Абу Мансур Саолибий «Йатимат уд-даҳр» тазкирасида 10-а. да пойтахт Бухорода яшаб араб тилида ижод қилган 25 шоир ҳақида қимматли маълумотлар келтиради. Унинг ёзишича, «Бухоро Сомонийлар ҳукмронлиги даврида шоншуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг илғор кишилари жамланган, ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ва ўз даврининг фозил кишилари йиғилган жой эди». Авфий Бухорий адиб, таржимон ва тазкиранавис олим эди. У Турон адабиётида тазкиранавислик жанрига асос солган. Шарофиддин Бухорий (13— 14-а. лар) машҳур «Чор китоб»ни тузган шофирконлик улуғ мутасаввуф шоирдир.
Темурийлар сулоласи даврида Бухорода Носир Бухорий, Исмат Бухорий (1365—1426), Бурундуқ Бухорий, Тоҳир Бухорий, Хаёлий Бухорий, Сайфий Бухорий (15-а.) каби шоирлар яшаб, девон тузишган. Исмат Бухорий узбек, форс ва араб тилларида шеър ёзиш анъанасини Бухорода бошлаб берди. «Иброҳим Адҳам» достонини ўзбекчада битди. У темурий шаҳзода Халил Султоннинг мураббийси эди. Муҳаммад Солиҳ Муҳаммад Шайбонийхонта бағишланган ўзбекча «Шайбонийнома» достонини езди. Шайбонийлар сулоласининг вакиллари бўлган Бухоро хонлари Муҳаммад Шайбонийхон «Шайбоний», Убайдуллахон ибн Маҳмуд Султон «Убайдий», Абдул лахон II «Хон» та халлуслари билан шеър ва достонлар ёзишди, девон тузишди. Хусусан, Убайдуллахоннинг ижоди сермаҳсул бўлиб, у узбек, форс, араб тилларида лирик ғазаллар, маснавий йўлида сўфиёна мазмун билан суғорилган рисолалар ёзган.
Ҳасанхўжа Нисорий «Музаккири аҳбоб» тазкирасида 16-а. да фақат Бухоронинг ўзида яшаб, ижод қилган 110 нафар шоир ва тарихчиларнинг номларини келтиради. Улар орасида Мавлоно Абдураҳмон Мушфиқий, Мавлоно Мажлисий, Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳон Исфаҳоний («Меҳмонномайи Бухоро» тарихий асари ва ўзбекча шеърлари бор), Мавлоно Нахлий (1549—1636; у Ҳофиз Таниш Бухорий бўлиб, «Абдулланома» — «Шарафномаи шоҳий» тарихий асарининг муаллифидир), Мавлоно Хожа Муҳаммад Садр (Афзалий), Мавлоно Фоний, Мавлоно Қабулий Бухорий, Девона Ҳусомий (Ҳусомий Қоракўлий; 1442—1505), Сайд Подшоҳхўжа бин Абдулваҳҳобхўжа (Хожа), Мавлоно Касирий, Мавлоно Афсарий, Сайфий Арузий, Саққо Бухорий каби машҳур шоирлар бор.
Турди Фароғий, Бухорий Нахлий, Шавкат Бухорий (17-а.), Мулҳам Бухорий, Ворас, Саидкамол Фитрат (17— 18-а. лар), Имло Бухорий, Абдуллатиф Киром Бухорий (18-а.) аштархонийлар давридаги энг таниқли шоирлар эди. Бухоро вилоятида машҳур шоир Сайидо Насафий (17-а.) яшаб ижод қилди. Йирик файласуф олим Муҳаммад Шариф Бухорий (вафоти 1697) «Фавоиди Ҳоқониййа» (1643), Муҳаммад Юсуф Мунший «Тарихи Муқимхоний», Мир Муҳаммад Амир Бухорий «Убайдулланома», Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Замон Бухорий «Муҳит аттаворих» тарихий асарларини ёзишди. Мир Муҳаммад Амин Бухорий Субхонқулихон (ҳукмронлиги 1681 — 1702) ва Убайдуллахон II ибн Субхонқулихон (ҳукмронлиги 1702 — 1711) саройида бош муншийлик лавозимида хизмат қилди. Бухоро хони Субхонқулихон «Нишоний» тахаллуси б-н шеърлар езди. Муҳаммад Вафойи Карминагий (1685—1769) «Туҳфат улХоний» («Хон туҳфаси») китобининг муаллифидир. Шоир, тарихчи ва мунажжим Абдураҳмон Толеъ (18-а.) «Тарихи Абулфайзхон» асарини яратди. Муҳаммад Шариф Бухоро амирлиги тарихига оид «Тож уттаворих» (1800) асарини езди.
Бухорода манғитлар сулоласи даврида Мирзо Содиқ Мунший, Мирзо Ато, Муҳаммад Нишотий, Мужрим Обид, Сўфихўжа Сўфий, Бебок, Возеҳ, Савдо (1824—73), Музтариб, Исо Махдум Бухорий (1827—88), Муҳаммад Сиддиқ Ҳайрат (1876—1902), Абдураҳмон Тамкин (1851—1915), Мирзо Ҳайит Саҳбо, Аҳмад Дониш, Яъқуб ибн Дониёл Бухорий (17711831), Мулла Ибодулла ва Мулла Муҳаммад Шариф (18 — 19-а. лар), Муҳаммад Олим Бухорий (19-а.), Мирзо Абдулазим Сомий Бўстоний каби шоир ва тарихчилар ижод қилишган. Садр Зиё — Шарифжон Махдум (1867—1932), Мирзо Сирожиддин Ҳаким (18771912), Мулла Икром (Икромча домла) ҳам уларнинг муносиб издошлари эди. Бухоролик Афзали Пирмастий (вафоти 1915) «Афзал уттазкор» (1904) тазкирасида 19-а. охири — 20-а. бошида Бухорода яшаб ўтган 135 ижодкор ҳақида маълумот беради.
Жадид адабиётининг тамал тошини қўйганлар сафида бухоролик Абдурауф Фитрат ва Садриддин Айний бор. Абдулвоҳид Бурҳонов М«унзим» тахаллуси билан шеърлар ёзган.
20-а. да Бухорода ўзига хос адабий муҳит шаклланди. Султон Жўра (1910 — 43), Муҳаммаджон Раҳимий (1901—67), Жалол Икромий, Тошпўлат Ҳамид (1927—84), Саъдулла Кароматов, Неьмат Аминов, Жамол Камол, Омон Мухтор, Ойдин Ҳожиева, Тошпўлат Аҳмад каби шоир ва адиблар шўролар режими даврида хам бадиий жиҳатдан пишиқасарларяратшдди. Бугунги ўзбек адабиётининг тараққиётида Гулчеҳра Жўраева, Усмон Қўчқор, Садриддин Салимов, Тилак Жўра, Нортўхта Қилич, Сафар Барноев, Юсуф Жумаев, Ҳалима Аҳмедова, Аҳад Ҳасан, Вафо Файзулло, Сулаймон Раҳмон, Чоршаъм Рўзи каби шоир ва ёзувчиларнинг ўзига хос ҳиссаси бор. Мустақиллик даврида бухоролик ижодкорлар ўз салафларининг анъаналарига содиқ қолган ҳолда ўзбек, тожик, рус тилларида самарали ижод қилишмоқда.
Бухоро вилоятида Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилар, рассомлар, меъморлар, журналистлар ва б.) нинг вилоят шўъбалари фаолият кўрсатмоқда. Матбуоти, радноэшиттнрншн ва телеввщениеси. Бухоро вилоятида 2 вилоят газ. («Бухоронома», «Бухарский вестник»), 11 туман газ., 2 шаҳар газ. чиқади. Вилоятда, шунингдек 9 тармоқ газ. нашр этилади.
Бухоро вилоятида дастлабки радио эшиттиришлари 1922 й. дан бошлаган. Ўша даврдан радио ижтимоийсиёсий ҳаётга дойр мазмунли эшиттиришлари б-н эътибор қозонмоқда. Бухоро вилояти радиоси ойига 30 соатлик ҳажмда эшиттиришлар беради (2001).
1924 й. да Туркистондаги дастлабки кино ташкилоти Бухорода тузилди (қ. «Бухкино»). 1993 йлан Бухоро вилояти телевидениеси фаолият кўрсатмоқда. Студия учун махсус бино курилган. Бир ойлик кўрсатувлар вақги 30 соатдан ортади. Бухорода «Истиклол» хусусий телевидениеси ташкил зтилган (1995). Бухоро вилояти Ғиждувон шла «Арк» хусусий телевидениеси ҳам бор.
Меъморий ёдгорликлари. Бухоро вилояти кддимий давр, илк ва ўрта асрларда қурилган меъморий ёдгорликларга жуда бой. Ҳоз. вақтда Бухоро давлат меъморийбадиий музейқўрикхонаси ҳисобида 997 тарихий ёдгорликлар мавжуд. Турондаги энг қад. ёдгорликлардан бири саналган Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи — Бухоро арки (мил. ав. 1-а.) бугунги кунгача сақланган.
Шаҳар ёнидаги Фатҳободда Сайфиддин Боҳарзий макбараси (13а.), Баёнкулихон макбараси (14-а.), Бухоро туманидаги Сумитон қишлоғида Чорбакр ансамбли (16-а.), Ҳазрат бобо масжиди (18-а.), амирнинг ёзги қароргоҳи — Ситораи Моҳи Хоса саройи (19—20-а. лар), Вобкент туманида Вобкент минораси (12-а.), Чашмаи Айюб ҳазираси (1208), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий мақбараси (13-а.), Абдураҳмон Вали мақбараси (14-а.), Вобкент ҳаммоми (16—17-а. лар), Тошмасжид (16—17-а. лар), Сўфидеҳқон хонақоси (17—18-а. лар), Жондор туманида Варахша ш. харобалари (7-а.), Маҳмуд Торобий даҳмаси (13а.), Қизбиби мажмуаси (15-а.), Когон туманидаги Қасри Орифонда Ҳазрат Баҳоуддин мажмуаси, Абдулазизхон ҳонақоси ва Даҳмаи Шоҳон (14—16-а. лар), Ҳазрат Мир Кулол мақбараси (14а.), Когон ш. да Темирйўлчилар (собиқ Амир) саройи (19—20-а. лар), Пешку туманида Хўжам Банди Кушод ва Хўжам Сайд Пўлат мақбаралари (18—19-а. лар), Ромитан туманида Хожа Али Рометаний — Хожаи Азизон ва Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий мақбаралари (14-а.), Мулла Мир Ҳаким хонақоси, Шофиркон туманида Вардонзе ш. ёдгорлиги (6— 7-а. лар), Ҳазор Hyp дахмаси (8-а.), Хожа Ориф Ревгарий — Моҳитобон мақбараси (13-а.), Қоровулбозор туманида Бўзачи ва Қоровулбозор сардобалари (17-а.), Қоракўл туманида Пойкенд ш. харобалари (8-а.). Шобурхон ота мақбараси ва масжиди, Ғиждувон туманида Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний — Хожаи Жаҳон (12-а.) масжиди ва мақбараси, Улуғбек мадрасаси (15-а.), Тошмасжид ва Деҳқонбобо хонақоси (15—16-а. лар), Хожа Соктаре масжиди (17-а.), Чорсу масжиди (18 — 19-а. лар) каби ноёб меъморий обидалар сақланган. Шунингдек, Бухоро воҳасида Работи Малик карвонсаройи ва Малик сардобаси (11-а.), Кармана ш. ида Мирсаид Баҳром мақбараси (10—11-а. лар), Қосим шайх хонақоси (16-а.) мавжуд.
Бу тарихий ёдгорликларда Шарқ меъморлик анъаналари ўзаро уйғунлашиб кетган. Ўзбек халқи томонидан икки минг йил мобайнида бунёд қилинган бу обидалар аждодларимизнинг бой истеъдоди ва бадиий маҳоратидан, катта яратувчилик кудратидан далолат беради.
Ад.: Бухоро Шарқ дурдонаси (узбек, француз, инглиз, рус тилларида), Т., 1997; Инсониятнинг илмий ва маданий мероси — учинчи минг йилликка (1997 й. 18—20 окт. Бухоро—Хива), Т., 1997; Мозийдан таралган зиё. Имом ал-Бухорий (узбек, араб, рус тилларида), Т., 1998; Бухорийлар бўстони, Т., 1998; Муҳаммад Юсуф Мунший, Мукимханская история, Т., 1956; Чехович О. Д., Бухарские документы XIV вв., Т., 1965; Абу Мансур асСаолибий, Йатимат аддаҳр, Т., 1976; Махмуд ибн Вали, Море тайн, Т., 1977; Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993; Бухоро: тарих саҳифалари, Бухоро, 1998; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида, Т., 2000; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1қисм, Т., 2000.