БУХОРО ВОҲАСИ — Ўрта Осиёдаги энг қад. ва йирик деҳқончилик масканларидан бири. Зарафшон дарёсининг қуйи қисмида жойлашган. Шим. шарқда Ҳазора йўлаги орқали НавоийКонимех воҳасига, жан. ғарбда эса Жондор йўлаги орқали Коракўл воҳасига туташ. Уз. 80 км, энг кенг жойи 60 км. Бухоро воҳасининг дастлабки рельефи инсон фаолияти натижасида жиддий ўзгарган. Дарё террасалари экинзорга айлантирилган. Зарафшоннинг кдд. тармоқлари ўрнидаги пастқамликлар ҳамда бал. 5—15 м ли тепалар воҳа рельефини бирмунча мураккаблаштирган.
Иқлими субтропик белгиларга эга бўлган кескин континентал чўл иқлими. Янв. нинг ўртача т-раси 0° — 0,4°, июлники 28»—29,3’. Энг паст тра —24°, —25°, энг юқори тра 45° — 46°. Йилига 123—143 мм ёғин тушади. Бухоро воҳаси маъмурий жиҳатдан асосан Бухоро вилояти таркибида бўлиб, Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Пешку, Ромитан, Бухоро, Когон, Жондор туманларини ўз ичига олади (алоҳида мақолаларга қ.). Воҳанинг Маликчўл ва Қизилтепа платоларига ёндош шим. шарқий қисми Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудига киради.
Бухоро воҳасида пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, мевачилик, полизчилик, сабзавотчилик, хонаки чорвачилик билан шуғулланилади. АмуБухоро машина каналиттт ишга туширилиши билан Қутчи, Жилвон, Варахша, Мохонкўл каби мавзелар ўзлаштирилди. Воҳа ҳудудида Варахша, Вардонзе, Пойкенд каби қад. шаҳар ёдгорликлари билан бирга Бухоро, Ғиждувон, Когон каби тарихий, ижтимоиймаданий ва саноат марказлари ҳам мавжуд.