БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ

БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ (БХСР) (192024) Бухоро амирлигида амирлик тузуми ағдариб ташлангач, юзага келган халқ республикаси. Майд. 182,193 минг км2, ахолией 2,2 млн. кишидан ортиқ, асосан ўзбеклар, тожиклар ва туркманлар, қисман қозоқ, қорақалпоқ, татар ва бухоро яҳудийлари яшаган. БХСР Хоразм Республикаси, Туркистон АССР ва Афгонистон давлатлари билан чегарадош бўлиб, пойтахти Бухоро ш. бўлган.

Шарқдаги йирик давлатлардан бири ҳисобланган Бухоро амирлиги 1868 й. га келиб подшо Россиясининг ярим мустамлакасига айлангандан сўнг халқнинг тирикчилиги илгаридан ҳам оғирлашган эди. Амирликдаги халқ қўзғолонлари подшо Россияси қўшинлари ёрдамида бостириларди. Рус маъмурлари амирликда катта имтиёзларга эга бўлган. Россиядаги демократик жараёнлар, 1908 й. Туркияда бўлган ёш шурклар ищилоби, хусусан Петрограддаги 1917 й. фев. инқилобидан кейин амирлик ҳудудида жадидчилик ва ундан ўсиб чиққан ёш бухороликлар ҳаракати кучайди.

1917 й. 7 апр. да амир Олимхон мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш тўғрисида фармон чиқарди. Лекин амирнинг бу фармони амалда жорий қилинмади. Жадидлар Бухоро ш. да намойиш уюштиргандан сўнг қ(. Бухорода 1917 йил апрель намойиши), мамлакатда уларни еппасига таъқиб қилиш бошланди. Окг. тўнтаришидан кейин Россия билан Бухоро ўртасида муносабатлар ёмонлашди. Туркистон ХКС Бухоро давлатига ғанимлик қилиб, амир ҳукуматини куч билан ағдаришга уринди. Большевиклар шу мақсадда ёш бухоролик жадидларни қўллабқувватлашди. 1918 й. март ойида Туркистон ўлкаси ХКС раиси Ф. Колесов қўмондонлигидаги қизил аскарлар мамлакат пойтахти Бухоро ш. га ҳужум уюштирдилар (қ. Колесов воқеаси). Уларнинг ҳужуми муваффақиятсиз тугаган бўлса ҳам, Бухородаги сиёсий тузумни ўзгартириш учун уриниш тўхтамади. Афсуски, амир Олимхон мамлакат тақдири ҳал қилинаётган ушбу фурсатда мухолифатдаги ёш бухороликлар фиркаси (партияси) арбоблари билан тил топиша олмади. У мамлакатда конституцион монархия ва демократик тартиботларни ўрнатмоқчи бўлган жадидлар — ёш бухороликларни йўқотиш йўлини тутди. Файзулла Хўжаевнинт таъкидлашича, Колесов воқеасидан кейин амир мамлакатда 3000 кишиии қатл қилган. С. Айнийиинт ёзишича, фақат пойтахт — эски Бухоро эмас, балки Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Қоракўл, Чоржўй, Хатирчи, Кармана, Қарши, Шаҳрисабз бекликларида ҳам минглаб кишилар жадидликда айбланиб ноҳақ ўлдирилди. Бухоролик жадидларнинг тирик қолган вакиллари Самарқанд, Тошкент ва Москвага жўнаб кетишга мажбур бўлишди, ёш бухороликларнинг бир кисми 1918 й. ёзида Тошкентда Бухоро Компартиясини тузишди, Ф. Хўжаев Москвадаги муҳожирлик даврида — 1918 й. окт. да Туркистон республикасининг РСФСР ҳукумати ҳузуридаги мухтор ваколатхонаси қошида ёш бухороликлар партиясининг бўлимини ташкил қидди. 1920 й. янвда Тошкентда Ф. Хўжаев бошчилигида инқилобчи ёш бухороликлар партиясининг Туркистон Марказий бюроси ташкил қилинди. Большевиклар ёш бухороликлардан амирлик ҳокимиятини ағдаришда фойдаландилар. Улар ҳам тактик мақсадларни кўзлаган ҳолда большевикларга яқинлашишди. 1920 й. 25 авг. да қўмондон М. В. Фрунзе Туркфронт қўшинларига қ«ўзғолон кўтарган Бухоро меҳнаткашларига ёрдам кўрсатиш тўғрисида» буйруқ берди. 1920 й. 2 сентда Туркфронт қўшинлари амирлик ҳокимиятини ағдариб ташлади (қ. Бухоро босқини).

1920 й. 14 сент. да бўлган Халқ Нозирлар Шўроси, Ревком ва БКП МКнинг умумий йиғилишида 9 кишидан иборат Бутун Бухоро инқилобий қўмитаси (раиси Абдулқодир Мухитдинов) ва республика ҳукумати — 11 кишидан иборат Халқ Нозирлар Шўроси (раиси Файзулла Хўжаев) тузилди. Бухоро инқилобий қўмитасининг аъзолари қилиб Муинжон Аминов, Олимжон Акчурин, Абдулҳамид Орипов, Собир Юсупов, Ҳожи Ҳасан Иброҳимов, Файзулла Хўжаев, Қулмуҳамедов тайинланди. Мамлакатни бошқариш мақсадида тузилган Бухоро Халқ Нозирлар Шўроси таркиби қуйидагича эди: раис ва хорижийташқи ишлар (нозир — Ф. Хўжаев), маориф (Қори Йўлдош Пўлатов), ички (дохилия) ишлар (М. Саиджонов), молия (У. Пўлатхўжаев), давлат назорати (Н. Ҳусаинов), фавқулодда комиссия (раиси — Иброҳимов), адлия (М. Бурҳонов), ҳарбий (Шиҳобуддинов), савдо ва саноат (М. Мансуров) нозирликлари. Бу пайтга келиб инқилобчи ёш бухороликлар фирқаси аъзолари Бухоро Компартияси сафига киришга мажбур бўлган эдилар. Ушбу ўринда таъкидлаш жоизки, асосан жадидлардан ташкил топган Бухоро ҳукумати ўша пайтда маълумотли кишилар йиғилган ҳукуматлардан бири ҳисобланган. Нозирлар Бухоро, Истанбул, Москва ва б. шаҳарларда таълим олишган эди. Бухоро жадидлари ўзларининг ислоҳотчилик ғояларини янги ҳукуматдаги фаолиятлари давомида амалга оширишга ҳаракат қилдилар.

1920 й. 6—8 окт. да амирнинг ёзги саройи — Ситораи Моҳи Хосада чақирилган Бутун Бухоро халқ вакилларининг qlурултойида Бухоро Халқ Совет Республикаси — БХСР тузилганлиги тантанали равишда эълон қилинди. Бу давлат тузуми жиҳатидан халқ демократик ҳокимияти эди. Унинг зиммасига қисқа муддат ичида ўрта асрчилик анъаналари мерос қолган амир Бухоросини демократик давлатга айлантиришдек тарихий вазифани бажариш тушди. Қурултой давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи олий органи бўлган Бухоро инқилобий қўмитаси (Марказий Ревком), Бухоро Халқ Нозирлар Шўроси — дастлабки ҳукумат таркибини узилкесил тасдиқлади. Уларнинг ваколат муддати 2қурултойгача узайтирилди. Ушбу қурултойда И. Е. Любимов РСФСР ҳукумати Бухоро Республикасининг мустақиллигини тан олганлигини айтишга шошилди. 1920 й. окт. —нояб. ойларида БХСР билан РСФСР ўртасида муваққат ҳарбийсиёсий ахдлашув ва шартнома тузилди. 1921 й. 4 мартда ҳар икки давлат ўртасида «Иттифоқ шартномаси» имзоланди. Ушбу шартномалар мустақил сиёсат юритишга ҳаракат қилаётган ёш Бухоро давлати арбоблари фаолиятини муайян даражада чеклашга олиб келди. «Иттифоқ шартномаси» мустақил Бухоро давлати ҳудудида совет қўшинлари туришини «қонуний» асослаб бердики, мазкур ҳол БХСР ички ишларига Россиянинг тўғридантўғри ҳарбий жиҳатдан қуролли аралашувидан бошқа нарса эмас эди. Бухоро ҳукумати олдида турган энг асосий вазифалардан бири ерсув масаласини ҳал қилиш эди. 1920 й. 30 сент. да Бухоро Марказий Ревкоми «Ер тўғрисида»ги декретни қабул қилди. Декретга мувофиқ, собиқ амир, унинг қариндошлари ва амалдорлари қўлидаги бутун ермулк камбағал ва ерсиз деҳқонларга берилиши керак эди. Шунингдек, декретга кўра, «хирож», «амлок» ва б. солиқлар бекор қилинди. Архив ҳужжатларида келтирилишича, факат Эски Бухоро туманлари ва Чоржўй беклигида собиқ амир ва бекларга қарашли 10000 таноб ер мусодара кдлиниб, камбағал деҳқонларга тақсимлаб берилди. Янги тузум ва унинг ижобий чоратадбирларини аҳоли маъқуллаб кутиб олди. Жойларда инқилобий қўмиталар тузилди. Бирок янги ҳокимият томонидан мулкдорлар табақасига нисбатан кўрилган қаттиқ чоралар, уларга тегишли бутун молмулкнинг мусодара қилиниши, сарой аъёнлари ва амир амалдорларининг еппасига ҳибсга олиниши ва отиб ташланиши, амир хазинасининг Москвага олиб кетилиши, мажбурий озиқ-овқат «развёрсткаси» ва унинг қаттиққўллик билан амалга оширилиши, ислом дини ва уламоларга нисбатан душманлик сиёсати, республика ҳудудида турган кизил армия таъминотининг аҳоли зиммасига юклатилиши, бунинг устига, кизил аскарларнинг босқинчилик ва талончилик «фаолияти» ҳаққоний равишда халқнинг кучли норозилигига сабаб бўлди. Республикадаги ижтимоийсиёсий муносабатлар ҳам кескинлашди. Ёш давлат етакчиси Ф. Хўжаев мураккаб ва оғир шароитда ишлашга мажбур бўлди. Бухоро ҳукумати ичида сиёсий бўлиниш кучайди. Бир тарафдан, Бухоро Компартияси ичидаги «сўл» ва «ўнг» коммунистларга карши ғоявий жиҳатдан кураш олиб боришга тўғри келса, иккинчи тарафдан, РСФСР ва унинг фавқулодда органлари бўлган Турккомиссия, Туркбюро ёш «мустақил давлат»нинг босган ҳар бир қадамини сергаклик билан назорат қилиб турар эди. Шундай бўлишига қарамасдан Ф. Хўжаев, У. Пўлатхўжаев, О. Хўжаев, Фитрат, М. Аминов, М. Саиджонов, С. Хўжаев, М. Мансуров, А. Мухитдинов ва б. ҳукуматда демократик йўл тутиб, мўътадил мавқеда турдилар. Улар эътиқод эркинлиги, ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини ёклаб чикдилар.

1921 й. 18—23 сент. да бўлган Бутун Бухоро халқ вакилларининг 2қурултойида демократик рухдаги БХСР Конституцияси қабул қилинди. Бухоро тарихидаги дастлабки Конституция фуқароларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликларини қонун йўли билан мустахкамлади. Конституцияда давлатни идора этиш учун халқнинг барча табақа вакилларининг иштироки таъминланди. Хусусий мулк ва савдосотиқ эркинликлари Конституцияда ўз ифодасини топди. Бухорода ўрнатилган тузум халқ демократик республикаси эди. БХСРнинг Конституцияси барча фуқароларга тенг сиёсий ҳуқуқ берди, миллий тенгсизликни йўқотди. Конституцияга кўра, БХСРнинг олий органи — Бутун Бухоро халқ вакиллари қурултойи бўлиб, у ҳар 2000 сайловчига бир вакил сайланадиган 350 аъзодан иборат эди. Қурултой йилига бир марта чақирилар ва унда республика конституциясини қабул қилиш, ўзгаришлар киритиш, ҳукуматнинг ҳисоботи ва давлат бюджетный тасдиқлаш каби муҳим масалалар кўрилар эди. Конституцияга кўра, қурултойлар ўртасида қонун чиқарувчи ва назорат қилувчи олий орган — Бутун Бухоро МИК хисобланади. Қурултойда Бутун Бухоро МИК раиси қилиб Усмонхўжа Пўлатхўжаев сайланди (1922 й. авг. да бўлган 3қурултойда бу лавозимни Порсо Хўжаев эгаллади). Конституцияга мувофиқ Халқ Нозирлар Шўроси давлат ҳокимиятини ижро қилувчи ва бошқарувчи олий органи сифатидаги ўз вазифасини сақлаб қолди. Қурултойда миллий масалага катта эътибор берилди. Бухоро МИК ҳузурида Омонгелди Омонов бошчилигида Туркман бўлими тузилди. Кейинчалик шу асосда Туркман автоном вилояти ташкил қилиниб, унга миллий мухторият ҳуқуқи берилди. Туркман ва тожик халқи учун маданиймаърифий ва б. муассасалар очилди.

Бухородаги демократик жараёнларга мамлакат ташқарисидан тазйиқ тобора кучайиб борди. 1923 й. 3 июнда Бухорога СССР Қуролли Кучларининг Бош қўмондони С. С. Каменев, Туркфронт Инқилобий Ҳарбий Кенгаш раиси А. И. Корк, РКП (б) МК Ўрта Осиё бюроси аъзоси Михайлов ва б. келишди. Улар Бухоро ҳукумати фаолиятидан қониқмаётганликларини очиқ айтиб, социалистик ўзгаришларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлашди. Орадан кўп ўтмай — 12 июнда (РКПб) МК Сиёсий бюроси махсус қарор қабул қилиб, Бухоро ҳукуматини советлаштириш чоратадбирларини белгилаб берди. Совет ҳукумати ўз буйруқларини тез ва қаршиликсиз амалга ошириш учун (РКПб) МК котиби Я. Э. Рудзутакни Бухорога жўнатди. 23 июнда БКП МК ёпиқ пленумида Рудзутак иштирок қилиб, Бухоро ҳукумати раҳбарлари ва маҳаллий коммунистлар олдига қатъий талабларни қўйди. Ф. Хўжаевнинг энг яқин сафдошлари бўлган собиқ ёш бухоролик жадидлар Отаулла Хўжаев (ташқи ишлар нозири), Фитрат (маориф нозири), Саттор Хўжаев (молия нозири), Муинжон Аминов (ЭКОСО раиси) лавозимларидан четлаштирилиб, Бухоро давлати ҳудудидан чиқариб юборилди. Қори Йўлдош Пўлатов, Раҳимжон Юсуфзода, Музахар Махсум Бурҳонов, Ҳожи Ҳамро Йўлдошев ҳам масъул лавозимлардан олиб ташланди. Бухоро ҳукумати Москва ва Тошкентнинг «коммунистча сабоғи»ни олган «тажрибали совет ходимлари» билан тўлдирилди. Пленумнинг ўзида Бухоро Компартияси МК котиби Муҳаметдинов ўрнига А. Раҳимбоев Бухоро Компартияси МК масъул котиби қилиб сайланди. Ҳукуматда Туркистондан юборилган эмиссарларнинг таъсири кучайиб борди. Инқилобий экстремистик унсурлар бу б-н чекланиб қолмасдан, 14 авг. да бўлган Бухоро МИК фавқулодда сессиясида Конституцияга ўзгартириш киритишга ҳам муваффақ бўлдилар. 1923 й. 11—17 окт. да бўлган Бутун Бухоро 4қурултойи Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Унга биноан барча савдогар, мулкдор ва собиқ амалдорлар сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Аммо ишчи ва косибларнинг сайлов ҳуқуқи кенгайтирилди. Шунингдек, қурултойда жамиятда ижтимоий беқарорликни кучайтирадиган «Совет қурилиши тўғрисида» махсус қарор қабул қилинди. Жамият тобора сиёсийлашиб борди. Бухорода ўтказилаётган демократик ислоҳотларнинг такдири хавф остида қолди. Марказнинг талаби б-н мамлакатда сунъий равишда социалистик қайта қуришларни амалга оширишга киришилди. Республикадаги бу кескин сиёсий вазият қуролли мухолифат ҳаракатининг кучайишида ҳам ўз ифодасини топди.

Бухорода амир ҳокимияти ағдариб ташланган дастлабки ҳафталардаёқ мамлакатнинг ғарбий, марказий ва шарқий қисмларида қизил армиянинг босқинчилик сиёсати ва большевиклар зулмига қарши истиқлолчилик ҳаракати бошланган эди.

Бухоро республикасидаги иқтисодий сиёсат ва хўжалик соҳасидаги ислоҳотлар зиддиятли тарзда кечди. Бухоро инқилобий қўмитасининг 1921 й. 5 янв. даги декрета ҳамма ерларни умумхалқ мулки деб эълон қидди. Вақф ерлари тугатидди, айрим тоифадаги хўжаликларнинг чорва моллари ва мулклари мусодара қилинди. Суғориш тизими издан чиқци, экин майдонлари қисқариб, чорва молларининг сони камайиб кетди. Шу билан бир вактда кўплаб ижобий ишлар ҳам амалга оширилди. 1921 й. кузида ерни тортиб олиш бекор қилинди. Бухоро МИКнинг умумий афв тўғрисидаги 1922 й. 25 май декрета вақфларни тугатишни тўхтатиш, қозихоналар ишини, шариат кўрсатмаларини тиклаш ва б. ни эълон қилди. Уша йилнинг нояб. да янги иқтисодий сиёсат (НЭП)га ўтиш эълон этилди. Бухоро давлат банки тузилиб, пул ислоҳоти амалга оширилди. Деҳқонларни моддий рағбатлантириш чоралари кўрилди. Бу қ. х. ни барқарор ривожланишига олиб келди. 1923 й. суғориладиган ерлар майдони 1913 й. даги даражага яқинлашиб қолди (92,3%). Т. й. тикланиб, з-д ва фкалар қайтадан ишга тушди. Бу пайтга келиб Бухоро республикасида 19 та корхона, 500 дан ортиқ бозор ишлаб турди, хусусий сармоя 12000 савдогарлар маблағидан иборат бўлди. 1923 й. 4 та аралаш акционерлик жамияти, 30 та йирик савдо фирмалари фаолият кўрсатаётган эди. Давлат савдоси ва кооперациясига берилган ёрдам ўз самарасини кўрсатди.

1923 й. март ойида Туркистон, Бухоро ва Хоразм иқтисодий жиҳатдан бирлаштирилди ва уни бошқариш учун Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши (Средаз ЭКОСО) тузилди. Ф. Хўжаев Ўрта Осиёнинг иқтисодий жиҳатдан бирлашуви тўғрисидаги фикрни бошида қўллаб-қувватламади. Чунки у иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, ҳатто минтақа халқ хўжалиги истиқболлари тўғрисида қарор қабул қилишгача бўлган барча ишлар Марказ қўлига ўтаётганлигини энг аввало сезган ва бу сиёсатнинг машъум оқибатларини чуқур тушунган арбоб эди. Ўзи кучли иқтисодчи бўлган Ф. Хўжаев Бухоро томонидан Россия ва Туркистонга етказиб бериладиган молларга аниқ товар эквиваленти белгилаш зарурлиги тўғрисида айниқса ташвишланиб гапирар эди. Бухоро ҳудудида жойлашган Россия қўшинлари Бухоро давлатининг озиқовқати ва емхашаги билан таъминланар эди. Ҳукумат бошлиғи Ф. Хўжаев Россия қўшинлари сонини 15000 кишигача қисқартириш тўғрисидаги масалани Москва олдига бир неча марта қўйди.

Бухоро Совет Социалистах Республикаси. (БССР). 1924 й. 1820 сент. да Бутун Бухоро халқ вакилларининг 5қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой 19 сент. да БХСРни Бухоро Совет Социалистик Республикасига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди. БССРнинг тузилиши юқоридан туриб сунъий тарзда амалга оширилган ҳодиса эди. Натижада тарақкиётнинг демократик йўли инкор қилиниб, социалистик йўналиш танланди. Марказдаги большевик раҳбарларининг Бухоро ва Хоразм халқ республикаларини социалистик республикага айлантиришдан кўзда тутган асосий мақсадлари маҳаллий халқларни тезроқ советлаштириш ва руслаштириш, уларнинг онгига коммунизм мафкурасини сингдириш эди. Шарқда «социализмнинг порлоқ ғалабаси»ни таъминлаш учун бу жуда зарур эди.

Қурултойда Ф. Хўжаев ҳукуматнинг иши тўғрисида ҳисобот берди ва «Ўрта Осиёнинг миллий давлат чегараланиши тўғрисида» маъруза қилди.

Қурултой қатнашчилари халқ ҳукуматининг 4 йиллик иш фаолияти якунларини чиқариб, Ўрта Осиёда миллий республикалар тузиш зарурлигини ёклашди. 1924 й. 18 нояб. да Туркистон АССР, Бухоро ССР ва Хоразм ССР МИКлари қўшма қарор қабул қилдилар ва шу қарорга биноан ўз ваколатларини Узбекистон ССР Советларининг Таъсис қурултойига қадар иш кўриб келган Файзулла Хўжаев раислигида янги ташкил этилган Ўзбекистон ССР Муваққат инқилобий комитетига топширдилар. Шундай қилиб, Ўрта Осиё республикаларининг миллийҳудудий чегараланиши деб аталмиш тадбир асосида 1924 й. нояб. ойи охирида Бухоро ССР тугатилиб, унинг ҳудуди янги ташкил этилган Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР ва Тожикистон АССР (1929 й. дан Тожикистон ССР)га киритилди.

Ад.: Хўжаев Ф., Бухоро инқилобининг тарихига материаллар, Т., 1926, 1997; Садриддин Линий, Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар, М., 1926; Фитрат, Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври, Т., 1992,Амир Саййид Олимхон, Бухоро халқининг ҳасрати тарихи, Т., 1991; Ишанов А. И., Бухарская Народная Советская Республика, Т., 1969; Узбекистон тарихи (19171993), Т., 1994; Узбекистон тарихининг долзарб муаммоларига янги чизгилар, Т., 1999; Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2китоб. Узбекистон совет мустамлакачилиги даврида, Т., 2000; Қосимов Ф., Бухоро республикаси тарихшунослиги, Бухоро, 1996; Бухоро: тарих саҳифалари, Бухоро, 1999; Ражабов Қ., Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Т., 2000. Қаҳрамон Ражабов.

Loading...