БУХОРО ЗАРДЎЗ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

БУХОРО «ЗАРДЎЗ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — ўзбек миллий зардўзи кийим ва буюмлар тайёрловчи корхона. Бухородаги зардўзлик артеллари асосида 1963 й. да Бухоро зардўзлик фкаси номи билан ташкил қилинган. 1991 й. дан ҳоз. номда. Юксак санъат намунаси бўлган ҳар хил зар дўппи, тўн, шойи қийиқ, хотинқизларнинг нимчалари, сўзаналар, театрлар ва саройлар учун зардўзи пардалар, уй ичида кийиладиган пойабзал, совға буюмлари ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 1994—97 й. ларда қўшимча тикув цехи, совғабоп маҳсулотлар и. ч. цехи ишга туширилди.

Корхонада Бухоро зардўзлиги анъаналарини янги изланишлар б-н бойитган кўплаб халқ усталари (жумладан Ўзбекистон Қаҳрамони М. Темирова) меҳнат қилади. Корхона маҳсулотлари кўп марта жаҳон, республика кўргазмаларида намойиш этилган ва совринлар олган.

Loading...