БУЙ

БУЙ (голландча boei) — маълум шакл ва рангли сузиб юрувчи белги (қалқовуч) ёки белгилар. Кемалар қатнови хавфли жойларни ўраш учун ишлатилади. Унда ёруғлик, товуш ёки радиосигналлар бериш қурилмаси бўлиши мумкин. Буй белгилари бир-бирига боғлаб қўйилади, окиб кетмаслиги учун қирғоққа ёки сув тубига занжир билан маҳкамланади. Сув остида қандайдир нарса (мас, якорь, балиқ овлаш тўри ва б.) борлигини билдириш учун ҳам Буй ўрнатилади.