БУЙДАШХОН, Буйлашхон, Бойдашхон (7—1560) — Жўжихон авлодларидан бўлмиш Катта жуз хони. Буйдашхон ўз ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрга тез-тез бостириб кириб, маҳаллий аҳолини талонтарож қилиб турган. Чунончи, у 1560 й. 20 та қозоқ султонига бош бўлиб, Фарғона водийсига тўсатдан бостириб кирганда, бир қанча қишлоқларни талагач, Ахсикат ш. томон йўл олган. Шунда Ўрта Осиёда Махдуми Аъзамдан кейин нақшбандийлик тариқатига етакчилик қилаётган Лутфуллоҳ Чустий халқни Буйдашхонга қарши оёққа турғизиб, жангга етаклаган. Натижада Буйдашхон бошлиққозоқсултонлари қўшини Ахсикат бўсағасидаги жангда бутунлай тормор келтирилган. Буйдашхоннинг ўзи эса шу жангда ўлдирилган.
Буйдашхон авлодлари 19-а. нинг охирлари ва 20-а. нинг бошларида Еттисув вилоятининг Авлиёота (Жамбул), Сирдарё ва Верний (Олмаота) уездларида яшаган.