БУЙРАКТОШ КАСАЛЛИГИ

БУЙРАКТОШ КАСАЛЛИГИ, нефролитиаз — буйрак ва сийдик йўлларида тош (конкремент) ҳосил бўлиши билан кечадиган касаллик. Бир ёки икки томонлама бўлади. Брлаларга нисбатан катталар орасида кўпроқучрайди. Организмда витаминлар етишмаслиги, камқонлик, оқсиллар танқислиги, меъдаичак касалликлари, қалқонсимон без ёнидаги безчалар фаолиятининг кучайиши, пиелонефрит, буйракдан сийдик оқими қийинлик билан ўтадиган бошқа касалликлар оқибатида моддалар алмашинувинҳтт бузилиши сабаб бўлади. Ирсий омилларнинг ҳам аҳамияти бор. Касаллик асосида оқсил ўлаксаси атрофига сийдикда қийин эрийдиган туз кристаллари ёпишиб, микролитлар ҳосил қилиши ётади; улар астасекин катталашиб, тошларга айланади (мас, урат кислота тузларидан уратлар, кальций оксалатдан эса оксалат тошлари ва ҳ. к.). Тош ўлчамлари катталаша бориб, буйрак косачаси ёки жомига тиқилиб, сийдик димланиши рўй берганда, ўзига хос клиник манзара кузатилади. Белнинг ўнг ёки чап тарафида қаттиқ санчиқ пайдо бўлиб (қ. Буйрак санчиги), у жинсий аъзоларга, соннинг олд юзасига тарқалади. Санчиқ бир неча минутдан бир неча соатгача давом этади. Баъзан оғриқ сует бўлиб, жисмоний иш қилганда, сакраганда, транспорт силкитганида, тош жойидан силжиб, сийдик найига ёки қовуққа ўтганида оғриқ кучайиши ва бунда микрогематурия макрогематурияга айланиши мумкин. Болалар серхархаша бўлиб, безовталанади, қорни ёки киндик атрофини кўрсатиб, чинқириб йиғлайди, сийдикда лейкоцит ва эритроцитлар бўлади. Ультратовуш (УТТ) ёки рентген текширувларига асосланиб ташҳис қўйилади. Тошнинг ўлчами сийдик найидан чиқа олиш даражасида бўлса, уни эритувчи дорилар, гиёхдар ва парҳез ёрдамида даволанади. Литотриптор ёрдамида тошни майдалаб, сийдик йўлларидан чиқариб юбориш тобора кўп қўлланилмоқца. Зарурий ҳолларда жарроҳлик усулида тош буйракдан олиб ташланади.