БУЙРУҚ ГАП — гап тури. Коммуникатив вазифасига кура буюриш, илтимос, маслаҳат маънолари ифодасини англатади (мас, «ҳаммасини айтиб бер», «менга узатиб юборинг», «сиз ўғлим, отангизнинг айтганини қилинг»). Б. г. лар ҳаракатни бажаришбажармаслик ҳақида буюриш, ундаш, истак каби маънолар ифодаловчи майл (буйруқистак майли) га ҳам эга («айт», «айтсин», «айтгин», «айтинг»). Б. г. кесими вазифасида кўп ҳолатда буйруқ феъли келади ёки махсус буйруқ интонациясига эга бўлади (мас, «Сен сув сеп, сен супур», «Кўча ҳаракати қоидаларига риоя қилинг!»). Б. г. лар мурожаат этилишига кўра объектга ёки субъект (сўзловчи)нинг ўзига қаратилган бўлиши мумкин (мас, «ҳар бир ўтган, кетганни кузатиб тур», 2шахс, бирлик. «Зокир ўзигаўзи шундай деди: буни ҳеч кимдан ёрдам олмай ўзинг уддала!»). Баъзан, Буйруқ гаплар умуман мулоқотда иштирок этмаган шахсга ҳам қаратилган бўлади («Болалар футбол, қизлар теннис ўйнасин!»).