БУЙРУҚ

БУЙРУҚ — 1) якка ҳокимликка асосланган ҳуқуқий ҳужжат. Муайян муассаса ёки бошқа тур ташкилот олдида турган асосий ва кундалик вазифаларни ҳал қилиш мақсадида қўлланилади. Буйруқнинг асосий матни асословчи (кириш) ва фармойиш қисмларидан таркиб топади. Асословчи (кириш) қисмида Буйруқдан мақсад, шартшароитлар, сабаблар кўрсатилади, асос қилиб олинаётган Буйруқ ҳавола қилинади (номи, рақами, санаси ёзилади). Баъзи Буйруқни асослашга ҳожат бўлмаслиги мумкин, бундай ҳолларда улар тўғридантўғри фармойиш қисми билан ҳам берилаверади;

2) Қуролли Кучларда бошлиқнинг ўз қўл остидагиларга ёзма ёки оғзаки равишда берган фармойиши; бу фармойиш бўйсунувчилар учун қонун ҳисобланади.

Loading...