БУЮК ЭЛЧИЛИК — Туркияга қарши ҳарбий иттифоқ тузйш, хорижий мутахассисларни руслар хизматига таклиф қилиш ва қуроляроғ сотиб олиш мақсадида Россиянинг Ғарбий Европага қилган элчилиги (1697—98). Раҳбари — Пётр I (Пётр Михайлов номи остида) бўлган. «Буюк элчилар»: Ф. Я. Лефорт, Ф. А. Головин, П. Б. Возницин. Мулозимлари 250 кишидан иборат бўлган. Болтиқбўйига эга бўлиш учун курашга замин ҳозирлаган.