БУЮК ИПАК ЙЎЛИ САЙЁҲЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

«БУЮК ИПАК ЙЎЛИ» САЙЁҲЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ — Ўзбекистонда ташкил қилинган асосий сайёҳлик йўналишлари. 1994 й. Тошкент ва Самарқандда Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг «Ипак йўли» лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича халқаро йиғилиш бўлиб, унда Ўзбекистон мазкур қадимий йўналиш маркази деб белгиланди. 1995 й. 2 июнда УзР Президента «Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Узбекистоннинг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро сайёҳликни ривожлантириш борасидаги чоратадбирлар тўғрисида» фармон қабул қилди. Шу асосда «Ўзбектуризм» миллим компанияси «Ипак йўли» ўтган тарихий манзиллар бўйлаб 200 дан ортиқ йўналишлар ишлаб чикди. Улар асосий сайёҳлик зоналарини қамраб олади ва Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда Фарғона водийси шаҳарлари бўйлаб ўтади. «Ипак йўли»нинг тармоқлари ҳисобланган Андижон, Наманган, Фарғона, Термиз, Нукус ш. лари орқали ўтувчи йўналишлар ишлаб чиқилмоқда. Фарғона водийси бўйлаб ўтувчи йўналиш — «Фарғона олтин ҳалқаси» Қўқон, Фарғона, Андижон, Наманган ш. ларини ўз ичига олади. Бу сайёҳлик йўналишлари ўз мақсад ва вазифасига қараб куйидаги гуруҳларга бўлинади: ихтисослашган ва саргузаштли сайёҳлик, қишлок сайёҳлиги, сувда ва автомобилда сайёхдик, кемпинг ва карвонсаройларда дам олиш билан давом этувчи сайёҳлик, этник, диний, ўқув ва ёшлар сайёҳлиги. «Буюк ипак йўли сайёҳлик йўналишлари й». с. й. да сайёҳлар учун қулай шартшароитлар яратиш, уларга намунали хизмат кўрсатиш максадида янги шинам меҳмонхоналар, кемпинглар, мотеллар, умумий овқатланиш ва дам олиш масканлари бунёд этилмоқда. Шу сабабли бу йўналишлар бўйлаб сафар қилувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда.