БУЮК КАНАЛ

БУЮК КАНАЛ (хитойча Даюньхэ — кемалар катнайдиган дарё) — кема қатнайдиган канал, Хитойнинг йирик гидротехника иншоотларидан бири. Икки йирик Тяньцзян ва Шанхай портларини боғлайдиган канал. Пекин ш. якинидан бошланади, Хуанхэ, Хуайхэ ва Янцзи дарёларини кесиб ўтиб, Ханчжоу ш. гача келади. Уз. 1782 км. Буюк каналга табиий сув йўлларидан — Байхэ дарёси, Вэйшаньху кўли ва б. сув ҳавзалари ҳам киради. Буюк канал мил. ав. 6асрда қазила бошлаган каналлар ўрнида 13-а. да қуриб тугалланди. Кейинги йилларда қисман реконструкция қилинди. Асосий портлари: Янчжоу, Сучжоу, Уси, Ханчжоу. Асосан кўмир, дон, пахта, ёғоч ташилади.

Loading...