БУЮК КАРЛ

БУЮК КАРЛ (742.2.4814.28.1) франклар қироли (768 й. дан), император (800-й. дан), каролинглар сулоласи унинг номи билан аталган. Унинг босқинчилик урушлари (773—774 й. ларда Италиядаги Лангобард қироллигига, 772—804 й. ларда сакслар ери ва б. га қарши) натижасида катта империя вужудга келган. Буюк Карлнинг олиб борган сиёсати (черковга ҳомийлик қилиш, суд ва ҳарбий ислоҳотлар ва б.) Ғарбий Европада янги ижтимоий муносабатларнинг шаклланишида муҳим боскич бўлган. Буюк Карлнинг империяси унинг вафотидан сўнг бир оз вақт ўтгач, парчаланиб кетган.

Loading...