БУЙВОЛЛАР

БУЙВОЛЛАР (Bubalus) — қувушшохлилар оиласига мансуб жуфт туёқлилар уруғи. Танасининг уз. 100— 290 см, думи 15—90 см, бўйи 62—180 см, оғирлиги 150—1200 кг. Гавдаси йўғон, бўйни ва оёклари калта ва кучли. Жуни калта ва сийрак, думининг учида шокила ҳосил қилади. Буқасининг бўйни остида териси осилиб туради. 3 тури: аноа, Осиё буйволи ва Африка буйволи бор (баъзан 3 та ҳар хил уруғга киритилади). Осиё, яъни Ҳинд буйволи (В. arinee) шохининг уз. 2 м гача, ўроққа ўхшаш эгилган; асоси кенгайган; Осиё (Ҳиндистон, Мьянма, Хитойнингжан. да, Ҳиндихитой я. о., Калимантано) ва Филиппиннинг Минданао о. да (минданао кенжа тури) тарқалган. Баъзан Минданао буйволи алоҳида тур (В. mindorensis)ra киритилади. Африка буйволи (В. caffer) Саҳрои Кабирдан жан. роқда тарқалган Буйволлар ўрмонлар ва чакалакзорларда, паеттекислик ва тоғли ҳудудларда яшайди. Битта, баъзан 2 та бола туғади. Осиё буйволи хонакилаштирилган, Жан. Осиё, Африка, Жан. Европа ва Кавказда сути учун, баъзан ишчи ҳайвон сифатида боқилади. Осиё буйволи баъзан арни ёки Ҳиндистон буйволи, Африка буйволи эса каффер ёки қора буйвол деб ҳам аталади. Филиппин ва Осиё Буйволлар Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.