БУЗИЛМАСЛИК

БУЗИЛМАСЛИК — бирор техник қурилма (машина, ускуна ва б.)нинг маълум хизмат муддати давомида (мас, таъмирлашгача) ишга яроклилигини узлуксиз сақлаш хоссаси; ишончлилик кўрсаткичларидан бири. Техник қурилманинг ишга яроқлилик ва яроқсизлик даражасига боғлиқ. Ишга яроқлилик — техник қурилманинг ўз в«азифаси»ни техник шартлар кўрсаткичларига мое равишда бажара оладиган ҳолати. Ишга яроқсизлик қурилманинг техник шартлар кўрсаткичларидан бирортасига жавоб бермай, ишга яроқлилигини йўқотган ҳолати. Техник қурилма ишга яраб, техник шартларнинг иккинчи даражали талабларига жавоб бермайдиган ҳолати камчилик дейилади. Техник қурилма тикланувчи ва тикланмовчи бўлиши мумкин. Ишламай қолганда тузатилиб ишга яроқлилиги қайта тикланадиган қурилма тикланувчи қурилма, ишламай қолганда ишга яроқлилигини тиклаб бўлмайдиган қурилма тикланмовчи қурилма дейилади. Уртача хизмат муддати ва бузилмасдан ишлаш эҳтимоли ҳар бир техник қурилманинг асосий Бузилмаслик кўрсаткичи ҳисобланади. Техник қурилма ёки узелнинг бузилмаслиги уларнинг деталлари бузилмаслиги орқали белгиланади. Ҳар бир деталнинг ишга яроқлилиги йўқолиши билан қурилма (ёки узел)нинг ишга яроқлилиги ҳам йўқолади.