БУЗИН Евгений Иванович

БУЗИН Евгений Иванович (1916.24.2, Оренбург вилояти, Россия — 1969, Тошкент) — механика соҳасидаги олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1962), техника фанлари д-ри (1957). Ўрта Осиё давлат унтини битирган (1939). Ўрта Осиё индустриал ин-тида (1939—40), Ўзбекистон ФА Математика ва механика ин-тида (1950—55), Тошкент т. й. муҳандислари ин-тида, Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ин-тида (1959—69) ишлаган. Ўзбекистон ФА Президиуми техника ва геол. кимё фанлари бўлимида илмий котиб (1948 — 50). Илмий ишлари деформацияланувчан қаттиқ жисмлар, суюқлик ва газ механикаси назарияларига дойр.

Prev Article

БУЖҒУН