БУЗРУК, Бузург (форс. — катта, улуғ) — ўтмишда Ўн икки мақом, ҳозирда Бухоро Шашмақоми, Хоразм мақомлари, Фарғона—Тошкент мақом йўллари таркибидаги мақом. Жомий, Кавкабий, Дарвишали «/ангмнларнинг «Рисолаи мусиқий» асарларида Бузрукнинг Ун икки мақомдаги товушқатори, поғоналари қайд этилган, асосий парда тузилиши, интервал (бўъд)лари ва б. га оид маълумот берилган. Бузрук жуда кўп ўқув (ашула) ва чолғу йўлларини ўз ичига олади. Жумладан, Шашмақомдаги Бузрук мақомининг 7 чолғу йўли, 35 ўқув йўли, 6 таронали Сарахбори Бузрук, бир таронали Талқини Уззол, 3 таронали Насруллойи, Насри Уззол ва Уфари Уззолдан иборат 1гуруҳ шўъбалари, Мўғулчаи Бузрук, Савти Сарвиноз, Бухоро Ироғи ва Рок (ҳар бири Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфар деб бир хил номланувчи шохобчалари б-н) каби 2гуруҳ шўъбалари мавжуд. Шунингдек, Бузрукнинг турли чолғу (сурнай) ва ашула йўллари бор. Хусусан, Рок шўъбаси (сурнай, карнай ва ноғоралар жўрнавозлигида) чолғу асари сифатида «Шодиёна» номи билан маълум; Сурнай Бузруки, Савти Бузрук, Уфари Савти Бузрук каби Фарғона — Тошкент маком йўллари ҳам машҳур.