БХОТИЯ — халқ, Бутаннинг асосий аҳолиси (1 млн. киши, 1991). Непалда (ПО минг кишига яқин), Ҳиндистонда (90 минг кишига яқин) ҳам яшайдилар. Хитойтибет оиласига кирувчи тилда гаплашади. Диндорлари асосан будда динига, Ҳиндистондагилари ҳиндуизмга эътиқод қилишади.