БЮДЖЕТ ТИЗИМИ

БЮДЖЕТ ТИЗИМИ — давлат, маъмурий ҳудуд, баъзи (мустақил бюджетли) муассасалар бюджетларининг иқтисодий муносабатлар ва ҳуқуқий меъёрларга асосланган мажмуи. Ўзбекистонда Бюджет тизими давлат бюджета, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий (вилоят, шаҳар, туман ва б.) бюджетлардан таркиб топади. Шунингдек давлат ижтимоий суғурта бюджети хам давлат бюджети таркибига киради. Ўзбекистон Республикасида Бюджет тизими масалалари «Бюджет тизими тўғрисида» қонун (2000 й., 14 дек.) билан тартибга солинади. Давлат бюджети парламент томонидан (Ўзбекистонда Олий Мажлис), вилоят, шаҳар, туман ва б. да тегишли халқ депутатлари кенгаши сессиясида тасдиқланади.